Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 06.08.2015

МУЛОҲАЗА

ДАФТАР МУҚОВАСИДАГИ СУРАТЛАР

Ҳар бир инсон яхши кийинишни, яхши яшашни хоҳлайди, чиройли ва гўзал нарсаларга интилади. Бу борада турли хил буюмлар ва воситалардан андоза олишимиз ҳам бор гап. Лекин биз гўзал деб билган нарсалар маънавиятимизга путур етказиши мумкинлигига у қадар ҳам эътибор беравермаймиз.

Кейинги пайтларда мактаб ўқувчилари учун ранг-баранг, чиройли муқовали дафтарлар чиқарилмоқда. Бундан, албатта, ҳаммамиз хурсандмиз. Минг афсуски, айни кунда чет элларнинг машҳур хонандалари, актёр ва актрисаларининг суратлари туширилган дафтарлар кўпа-йиб кетди. Уларнинг ярим-яланғоч ҳолдаги кўринишлари ўқувчилар онгига салбий таъсир этади. Қолаверса, диққатни ўқишдан чалғитади. Бундан ташқари, ўзининг севган қаҳрамони кийимига, хатти-ҳаракатига тақлид қилиш болаларга хос одат-ку. Уларни сотиб олаётган ота-оналар дафтар муқовасидаги расмларга эътибор берсалар, яхши бўлар эди.

Афсуски, айрим ота-оналарнинг бепарволиги, лоқайдлиги натижасида муқовадаги каби беҳаё кўринишдаги, миллийлигимизга тўғри келмайдиган кийимлар кийишга интилиш қизлар орасида кам бўлса-да, учраб турибди. Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишга, энг аввало, ота-оналар масъул бўлишлари керак. Уларнинг бу борадаги бефарқлиги кун келиб фарзандлари келажагига путур етказиши мумкин.

Дилобар

МУҲАММАДСОЛИЕВА,

Балиқчи туманидаги

18- умумтаълим мактаби ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди