Орастахона
КЎЗЛАР ПАРВАРИШИ
Чойнак тагида қоладиган шамани сиқиб олинг ва қолдиқ чойга пахта бўлагини намланг. Сўнг кўзларингизнинг юқори томонига аста қўйиб ётинг. 15 дақиқадан кейин пахтани олиб ташлайсиз.
***
Қуюқ қилиб дамланган чой тагини тўкиб юборманг. Оппоқ бинтдан майда тўртбурчак шаклда тахлаб, халтачалар тайёрлаб олинг. Бу халтачаларни чой қолдиғига ботириб, бироз музлаткичга солиб қўйинг. Кейин уларни олиб, юқори қовоқларга қўйинг. 5 дақиқадан сўнг халтачаларни олиб ташлайсиз.
***
Бир дона картошканинг пўстини тозаланг. Қирғичнинг майда тарафидан ўтказинг. Ҳосил бўлган бўтқага озроқ сут ёки бир ош қошиқ қаймоқ қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Аралашмани дока бўлагига суркаб, уни қовоқларингизга қўйинг. Ушбу компрессдан 10 дақиқа давомида фойдаланиш тавсия этилади.
Юқоридаги тадбирларни ҳафтада икки маротаба қўллашингиз мумкин. Шунда кўзларингиз атрофидаги шишларга барҳам берасиз.
НИГОРА тайёрлади
|