Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№35 дан: 27.08.2015

ҚАТРАЛАР

ТЕРАКЛАР

Талабалик йилларим шаҳардан қишлоққа қайтсам, мени илк бор йўллар четидаги катта-кичик тераклар соғиниб кутиб олишарди. Хаёлимда узоқ келмаганим учун шаддод қизлардек тергашар, келганим учун ёш келинлар каби салом беришарди...

Йилнинг ҳар тўрт фаслида, ҳар доим ҳамиша тераклар кўркам, мағрур кўкка бўй чўзиб туришади. Уларнинг кўм-кўк барглари қуёшда товланади, ёмғирда юзини ювади, шамолда охиста шивирлашади... Улар фақат қишдагина узоқ ҳаёл суришади.

Одамлар фикрида "Терак доимо керак". Шу боис ҳар баҳор каттадир, кичикдир "Бир қарич очиқ ер бўлсаки, тўрт туп терак экаман" дейди. "Боламни уйига яраб қолар" дея яхши ниятлар қилишади.

Узун асфальт йўлнинг икки четидаги баланд-баланд тераклар йўловчилар кўнглини ўзига мафтун этади. Улар гоҳо ана шу тераклар олдида тўхташиб соясида бир зумгина дам олишади. Ариқчадаги шалдироқ сувларда юз-қўлларини ювишади...

Тоғлар, қия қир-адирлар ён бағирларида ўсган тераклар жуда-жуда баланд ўсади. Улар бунда беозор қушларга ҳам уй, макон. Чумчуқлар уларга инлар қуришади, полопонлар учиришади...

Лекин тераклар қанчалар баланд ўсишмасин, барибир бир кун баттол болта, арра сабаб ерга қайтишади. Гурсиллаб йиқилишади. Шохлари ўтин, ўзлари уйларда устун, айвонларга кўрк бўлиб туришади. Асли одамларга садоқати, вафоси ҳам шу эмасми?

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ..


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди