МУЗ ҚАЛБ
Ҳув анави, олисларда осмонларга бўйлаётган масрур ва мағрур тоғлар менинг муз қалбимга ўхшайди. Эҳтироссиз ҳисларим осмонида сузиб юрган гумон қора булутлари ёмғирдек қуйилади. Сўнг барча умидлар тошга айланади. Бу ерга эса на қуёшнинг, на ойнинг ёғдуси тушади.
Кунлар, ойлар, йиллар бир-бирининг ортидан шошадилар. Ва ниҳоят, бир кун фурсат етиб, қалби қайноқ меҳр-муҳаббатга тўла бир инсон келади-ю, қалбим музликларини ўзининг ҳарорати ила эритади.
Қалбим, сен унгача сабр ва бардошнинг қўлидан тут. Гумонларга алданиб, умидингдан воз кечма. Ўша бахтиёр кун, албатта, келади!
Наимахон ТУРДИЕВА.
|