Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 03.09.2015

НАМУНАЛИ МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ

МАҲАЛЛА - ЮРТ КЎРКИ

Пахтаобод туманидаги "Саноат" маҳалла фуқаролар йиғини, нафақат, тумандаги, балки вилоятдаги ибратли маҳаллалардан биридир. Айни кунда 2579 нафар аҳолини ўз бағрида жамлаган бу масканнинг ободлигига, олиб борилаётган хайрли ишларига, одамларнинг ҳамжиҳатлигига ҳавасингиз келади.

Ҳар томони гуллардан чирой олган, хонадонлар атрофи чаманзорга айланган маҳаллага кириб борсангиз, тозалик, саришталикдан баҳри дилингиз очилади.

Маҳалла раиси Азимжон Усмонов ва маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Раънохон Юлдашева билан суҳбатлашар эканмиз, улар ўз ишини яхши биладиган, эл-юрт ишига фидойи кишилар эканлигига амин бўлдик.

- Маҳаллам - бу менинг оилам. Унинг ривожи, гуллаб-яшнаши учун бор кучимни сарфлайман, - дейди маҳалла раиси Азимжон ака. - Маҳалладошларимнинг бири акам, бири укам, бири опам, синглим, қизим, бирлари отам-онам, болаларим, набираларим. Ўз жигарингизнинг муаммосидан, ташвишидан кўз юма олмайсиз. Демак, улар учун қайғуриш, қандай ёрдам керак бўлса, имкон борича, кўмаклашиш асосий вазифамдир.

Дарҳақиқат, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишар эканмиз, маҳалла фаоллари, йиғин қошидаги комиссиялар фаолияти намунали йўлга қўйиганлигига гувоҳ бўлдик. Хусусан, илғор иш тажрибалари, маънавий-маърифий соҳада эришилаётган ютуқлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш, оилавий низоларнинг, аёллар, ёшлар жиноятчилигининг, ажримларнинг эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда. Маслаҳатчи Раънохон Юлдашева, отинойи Маликахон Абдуллаева, дастурхончилар Фотимахон Мирзажонова, Умидахон Сиддиқжонова ҳамда маҳалла фаолларининг саъйи ҳаракатлари билан тўй ва бошқа турли маросимлар камчиқим, ортиқча дабдабасиз ўтказилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, яраштирув комиссияси аъзолари бўлган маҳалла оқсоқоли Собиржон Мирзаев, фаоллар Лолахон Эргашева, Матлубахон Далибоевалар томонидан олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари туфайли маҳаллада ажримлар сони камайди.

- Маҳалламизда ёшлар, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш борасида ҳам салмоқли ишлар олиб боряпмиз. Ҳунармандлар Бахтиёржон Миркомилов, Давлатой Шоҳобиддинова, Ўғилхон Бўроноваларнинг "Устоз-шогирд" йўналишида фаолият кўрсатишлари натижасида қатор ҳунарга қизиқувчи ёшларимиз иш билан таъминланмоқда. Тадбиркор Иброҳимжон Юнусалиев ҳам коллеж битирувчиларидан бир гуруҳини ўз ёнига олиб, тадбиркорлик ишларини кенгайтирди, - дейди Раънохон Юлдашева.

Маҳаллада ташкил этилаётган семинарлар, турли тадбирлар, мутахассислар иштирокидаги давра суҳбатлари самараси ўлароқ, барча йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда. Маҳалланинг жорий йилда "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли иккинчи ўринга муносиб топилгани ҳам фикримизга яққол далилдир.

Маҳалла - юртнинг бир бўлаги, Ватаннинг остонасидир. Барча эзгу ишлар, яхшиликлар мана шу масканда камол топади. Демак, маҳалламиз тинч ва обод бўлса, хайрли ишлар салмоғи ортади, ҳаётимиз эса янада файзли бўлади.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди