Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 17.09.2015

ҲАЁТ - ИБРАТ МАКТАБИ

МЕН ҲАМ ЭДИМ СЕНДЕК...

Руқия хола бир уюм кирни тўплаб, ювишга уннаган келинининг ёнига бориб:

- Болам, кўйлагимни яхшилаб чайинг-а. Намоз ўқилганда кийиладиган кийимнинг устидан қайта-қайта сув қуйиб, кейин дорга ёйиш керак. Совун юқи қолмасин, қизим, - деди хижолатли оҳангда.

Келини Шаҳло қайнонасига кўзларини катта-катта очиб, бир ўқрайиб қараб қўйдию, аммо ҳеч сўз демади. Унинг қарашидан "буйруқ"нинг ёқмагани шундоққина сезиларди. Бундан Руқия холанинг чинакамига жаҳли чиқди. Бир кўнгли "кўтар тарақа-туруғингни" деб, кир тоғорани ирғитиб, келинни ҳайдаб солмоқчи бўлди. Бироқ... Бундан анча йиллар муқаддам ўзи келинлик даврида қайнонасига кўрсатган ҳунарлари ёдига тушди.

Ўшанда у ҳам кир юваётганди. Кирлари орасида қайнонаси Холида холанинг кўйлак ва рўмоллари ҳам бор эди.

- Болам, менинг кийимларимни яхшилаб чайиб, сўнгра дорга илинг-а, - деганди қайнонаси ҳам.

Бу гапни эшитиб, унинг жаҳли чиққанди, ўзини тутолмай:

- Кирларингизни ювганимгаям раҳмат денг, ая, менинг ювганим ёқмаса, ўзингиз юва қолинг, - дея бетгачопарлик билан қайнонасининг дилини оғритганди. Бу гапдан Холида холанинг кўнгли музлаганди. Дилига келган ниятни тилига чиқарганди ўшанда.

- Киримни юваётганингиз учун раҳмат, болам, илоҳим, сиз ҳам мендек қаринг! "Мен ҳам эдим сендек, сен ҳам бўласан мендек" деб машойиҳлар бежиз айтишмаган, - деганча ичкари уйга кириб кетганди қайнонаси.

Мана - қайтар дунё, кечаги куни бугун ўзининг бошида. Қайнонасининг ёшига етиб-етмай, фалак чархи айланиб турибди. Яна ҳам келини ўзидай бетгачопарлик қилиб, гап қайтармади. Аммо ўзидан ўтганини Руқия холанинг ўзи билди, холос...

Коммуна ЭГАМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди