Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 17.09.2015

ҚАТРА

ТУШ ТАЪБИРИ

Фарҳод уста деса бутун туман танийди. Маҳаллада ўзининг яхшигина ҳунармандлиги, ишини тез ва сифатли бажариши билан ҳурмат қозонган. Барчага бирдек муомала қилади. Одамларни тоифага ажратмай, уйларини таъмирлаб, қуриб бериши оиласига барака олиб кирарди.

Аммо устанинг даромади кўпайиб борган сари у ўзгара бошлади. Уй-жойларини дабдабали қилиб қурди, ҳатто ҳали балоғатга етмаган ўғлига ер олиб, иморат қуришга киришди. У энди Фарҳод уста эмас, Фар-ҳод бой номини олганди.

Хотини Оминахон яхши аёл. Турмуш ўртоғининг бундай ўзгариб қолиши унга сира хуш келмасди. Неча бор эрини инсофга чақирмоқчи бўлса, шунча ораларидан гап қочарди. Атрофидагиларга ҳам муносабати ўзгарган Фарҳод фақат ўзининг-гина фикрини тўғри, деб биларди. Зиқналиги, бахиллиги тобора ортиб бораётган уста кечаги кунини тамоман унутганди.

Оминахон туш кўрди. Тушида эри ҳовлисидаги узум токларини хомток қилаётган экан. Шунда ҳам қўшни томонга ўтган узум шохларини аямай кесар, "менинг ҳосилим бошқаларга эмас" дея асабийлашарди. Оминахон чўчиб уйғонди. "Ёмон туш кўрибман" дея ўзига таскин берди. Бироқ тушида мевали дарахт новдаларини кесиш хосиятли эмаслиги ҳақида эшитганларини эслаб кўнгли ғашланди. Яқин кунлардан буён шундай алоқ-чалоқ тушлар кўради. Охири эрига "ёрилди". Унинг бирорта шароити ночор қўни-қўшнига эҳсон қилиб юбориш ҳақидаги гаплари Фарҳод учун кулгили туюлди:

- Ўзим ҳозир эҳсонга муҳтожман, кўрмаяпсанми, уй соляпман, - деди тап тортмай.

Оминахоннинг кўнгли оғриди. Бироқ эрига билдирмай бир-икки тиланчига садақа бериб юборди. Бу билан ҳам дил ғашлиги ёзилмади.

Орадан уч ой ўтар-ўтмас нохуш хабар маҳаллага ёйилди. "Фарҳод уста автоҳалокатга учраганмиш!" Бу хабарни эшитиб, кимдир афсус билан бош чайқади, бошқа биров дилозор бўлиб қолганининг жазоси эканини айтиб, таъзияга шошилди.

Оминахон эса туши аён этган фалокат муқаррар бўлганидан ўксиниб-ўксиниб йиғларди.

Оқибатхон

МАДАМИНЖОН қизи,

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди