Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 17.09.2015

ҚАЛБ ТУҒЁНИ

МЕҲР

Бир вақтлар кўркам ва савлатли, кенг шох-шаббалари ила жазирама иссиқни тўсиб, одамларга соя-салқин улашган, йиллар зарбига, шиддатли шамолу ёмғирларга, изғирин бўронларга дош берган азим чинорни бугун кесиб ташлашди. Балки шундай бўлиши ҳам керакдир... Ахир ҳар бир нарсанинг интиҳоси ва ибтидоси бўлади. Асосийси, ўша чинор дарахтининг умри беҳуда ўтмади, соя-салқини билан одамларга хизмат қилди.

Мени қувонтиргани орадан анча вақт ўтиб, кесилган чинор ўрнида янги ниҳоллар ўсиб чиқди. Кекса чинор ўз ўрнини ниҳолларга бўшатиб берди...

Инсонларнинг ҳаёти ҳам ҳудди шу тарзда кечади. Улар ҳам чинор каби яқинларини ўз соясида асрашни истайди. Имкон қадар яхшилик қилишга, эзгу мақсадлар сари интилишга, ўзидан яхши ном қолдиришга ҳаракат қилади.

Ҳеч бир инсон камчиликлардан ҳоли бўлмаганидек баъзилар гоҳида ёру-дўстларига, ён-атрофидагиларга меҳр улашишни ёдидан чиқариб қўяди. Ана шу меҳр деб аталмиш туйғу кўнгилларнинг малҳами, дунёнинг устунидир.

Инсон ҳар нарсага қаноат қилиши мумкин, фақат меҳрсизликка чидамайди. Яқинларнинг меҳрисиз ўтган кун мазмунсиздек туюлади. Аслида меҳр улашишдан осони йўқ ва бу кўп нарсани талаб қилмайди ҳам. Баъзилар ёру дўстларидан ҳам, яқинларидан ҳам битта ширин сўзни аяйдилар.

Олам меҳр, ишонч, садоқат, севги ва дўстлик каби туйғуларга тўла бўлса қанчалар яхши-я?! Инсонлар ҳам бир-бирларига ана шу гўзал туйғулар ила боқишса. Нигоҳлар бир чимдим меҳрдан шодланса, берилган озгина эътибордан кўнгиллар нурга тўлса.

Биз дунёни меҳрга тўлдирайлик, зеро, қалбларни қувонтиргувчи, бахтиёр қилгувчи ҳам ана шу меҳр туйғусидир.

Дилдора АТАХАНОВА,

АДТИ қошидаги

академик лицей

ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди