Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 17.09.2015

ОИЛА БАХТИ АЁЛДИР

Юртимизда намунали, ибратли, аҳил оилалар жуда кўп. Оила жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланади. Зотан, оила тинч бўлса, унда ўсиб келаётган ёш авлод ҳам ҳар томонлама етук шахс бўлиб камол топади. Бу эса ўз навбатида жамиятнинг соғлом бўлишини таъминайди.

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда эса аёлнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Она, опа-сингил деганда кўз ўнгимизда меҳрибон, ҳаёли, андишали, эътиборли, оқибатли яқин инсонларимиз намоён бўлади. Хонадонларимиз мунис волидаларимиз, опа-сингилларимиз, рафиқаларимиз билан янада файзлидир. Аёлларимиз ҳамда қизларимиз бор жойда ҳамиша озодалик, покизалик ва саришталик бор.

Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Жаннат оналар оёғи остидадир!" дея бежиз марҳамат қилмаганлар. Бу билан Ҳазрати Набий (с.а.в.) онанинг, аёлнинг мақоми нақадар улуғ эканлигини, уларга юксак эҳтиром кўрсатиш кераклигини ифодалайдилар. Қолаверса, бу йўлда ўзлари ҳам бутун инсоният учун ўрнак зот бўлганлар.

Дарвоқе, оиласида тинчлик ҳукм сурган инсоннинг қалбида хотиржамлик ва ҳаловат бўлади. Хонадонларимиз қанча соғлом ва осойишта бўлса, жамият ҳам шунча соғлом ва фаровон бўлади. Оила ҳаётининг бузилиши эса жамият ҳаётида нотинчликлар келтириб чиқаради.

Демак, оилаларнинг осо-йишталиги ва чиройли муҳитнинг барқарорлиги кўпроқ аёлларимизга боғлиқ экан. Фарзандларимизни билимдон, меҳнатсевар, комил инсон бўлиб тарбиялаш ишида ҳам мунис аёлларимиз зиммасида улкан масъулият ётади. Хусусан, пайғамбаримиз Набий (с.а.в.) ҳам болаларнинг саломатлигига, одоб-аҳлоқига, таълим-тарбиясига ва бу йўлда рисоладаги аёлнинг беминнат хизматларига доимо эътиборли бўлиб, тинч оилавий ҳаётни Яратгандан тилар, хоҳлар ва жуда орзу қилар эдилар.

Сир эмаски, боланинг илк тарбия мактаби оила ҳисобланади. Фарзандларимиз тарбия-ни, аввало, оиладан олади. Улар ота-онадан ўринли насиҳатлар тинглаб, мурғак қалблари қувватланади. Бола ва ота-она ўртасидаги меҳр-оқибат, шафқат туйғулари шаклланиб, келажакда одамларга, жамиятга, миллатига фойдали ишларни қиладиган етук инсон бўлиб камол топади. Бола меҳр-муҳаббатни, оқибатни оиладан олар экан, ана шу жараёнда ҳам аёлнинг ўрни ниҳоятда катта эканлигини Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Фазилатли аёл буюк хазинадир", дея эътироф этиб, фазилатли аёл оилага ҳамиша саодат келтиришлигини айтиб ўтганлар.

Дарҳақиқат, фарзанд тарбиясида, оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг ўрни беқиёс. Оилада, жамиятда меҳр-оқибат, иззат-ҳурмат туйғулари камол топишида ҳам аёлнинг хизматлари катта. Шундай экан, муҳтарама опа-сингилларимизни ҳамиша ардоқлайлик. Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини имонли, инсофли, оилаларимизга саодат келтиргувчи бандалари қаторида бўлишликларини насиб этсин.

Абдуқаҳҳор ҚАНОАТОВ,

Андижон шаҳридаги "Оқгўр" жомеъ масжиди имоми.

Ҳайрулло СУЛАЙМОНОВ,

Андижон шаҳридаги "Пистамозор" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди