Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 17.09.2015

НАСИҲАТ

ОТА - ОИЛАДАГИ ҲАКАМ

Ота бўлиш - катта бахт. Фарзандингиз "Дадажоним келдилар" дея сизга талпиниб, эркаланиб турса, сизга парвона бўлса, қувончингиз ичингизга сиғмайди. Вақти келиб, уларга тўй қиласиз - қиз узатасиз, ўғил уйлайсиз. Бу - сизнинг оталик бурчингиз!

Ота - улуғ зот. Ота дуоси ижобатдир. Халқимизнинг "Ота рози - худо рози" деган пурҳикмат сўзлари бежиз айтилмаган. Шу туфайли ота оилада энг ҳурматли, энг азиз, энг мўътабар, обрўси баланд инсон ҳисобланади. Оиладаги ҳар бир масала, муаммо отанинг фикри билан ечим топиши исботланган. У зот оиланинг устунидир.

Йигит киши оталик мақомини олгандан кейин ўзидаги ёмон хислатлардан воз кечиши даркор. Чунки фарзандлар, айниқса, ўғил болалар отадан ибрат олади, унга қараб муомала, муносабатни ўрганади. Отанинг ёлғон сўзламаслиги, жанжалкаш бўлмаслиги, омонатга, ўзгалар мулкига хиёнат қилмаслиги, ғийбат ва бўҳтонлардан узоқ бўлишлик каби фазилатларни ўзида мужассам этмоғи керак. Унинг яхши хулқи ҳам, ёмон ҳислати ҳам фарзандга таъсир қилишини унутмаслик лозим.

Шу ўринда бир танишимнинг ибратли сўзлари ёдимга тушади. У ёмон хулқли инсон синган сопол идишга ўхшайди, уни майда-майда қилиб тупроққа қўшсангиз ҳам тупроққа қоришиб кетмайди. Демак, бундай инсонлар ўз табиати, феъл-атвори туфайли элга қўшила олмайди, деган эди.

Оилада ота ҳурматини сақлашда онанинг ўрни катта. Она ҳар иш аввалида отанинг маслаҳатига амал қилса, фарзандлар ҳам ундан андоза олади. Фарзандлар балоғатга етиб борганлари сари ота ва она муносабатида эҳтиёткорлик талаб этилади. Уларнинг аҳлоқий, маънавий шаклланишида бу жиҳат жуда муҳимдир.

Отанинг обрўсини одатда ўғил фарзандлар ҳимоя қиладилар, сақлайдилар. Ўз навбатида ўғиллар ҳам оталари номига, шаънига доғ бўлиб тушадиган ишлардан ўзларини эҳтиёт қилишлари керак.

Унутмайлик, бу дунё қайтар дунё. Қандай бўлмайлик, нима иш қилмайлик, эртага албатта у ўзимизга қайтмоғи бор.

Хотамжон РАСУЛОВ,Хўжаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди