Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 24.09.2015

ИФТИҲОР

МЕН БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДИМАН

Ватан... Бу сўз замирида олам-олам маъно ётади. Ватан деганимизда, аввало, киндик қонимиз тўкилган жой кўз олдимизда гавдаланади. Жаннатларга тенг Ватанимизни қанча таърифласак, шунча оздек назаримда.

Бизнинг Ватанимиздан бутун жаҳонни лол қолдирган шахслар, олиму фузалолар етишиб чиққан. Ҳазрат Алишер Навоийни дунё билади. Муқаддас ислом динимизда "Қуръони карим"дан кейинги ўринда турувчи "Ал жомеъ ас-саҳиҳ" китобининг муаллифи, буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий ҳам бизнинг ватандошимиз эканлиги қалбимни фахрга тўлдиради. Жаҳон тиббиёти бизнинг буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино қаламига мансуб "Тиб қонунлари" асари асосида ривожланган. Шунинг учун ҳам уни ғарбда "Авиценна" деб улуғлайдилар.

Абу Райҳон Беруний эса дунёда биринчи бўлиб глобусни яратган, Америка қитъасини башорат қилган. Абу Наср Фаробий эса "Муаллим ус-соний" яъни "иккинчи муаллим" номи билан дунёга донг таратган, 70 дан ортиқ тилни билган.

Бобомиз Ал-Хоразмий алгебра фанига асос солган, ўнлик саноқ системасини яратган. "Ал-жабр вал-муқобала" асари орқали ўз номини абадиятга муҳрлаган.

Мирзо Улуғбек 1018 та юлдузга ном берган ва улардан "Зижи кўрагоний" жадвалини тузган.

Соҳибқирон Амир Темурнинг шуҳрати етти иқлимга ёйилган.

Дунё тамаддуни ривожига асос солган буюк боболаримиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бугунги кун ёшлари эса уларга муносиб ворис бўлишмоқда. Тенгдошларимизнинг халқаро спорт майдонларида, фан олимпиадаларида эришаётган ютуқлари эътирофга лойиқ.

Ҳа, Ўзбекистонимиздан кўплаб истеъдодлар етишиб чиқмоқда. Чунки юртимизда биз ёшлар учун дунёнинг ҳеч бир давлатида бўлмаган имкониятлар яратилган. Булардан унумли фойдаланиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшишни, унинг шаънини кўкларга кўтаришни ўз фарзандлик бурчим, деб биламан. Бугун фахр ва ифтихор билан баралла айта оламанки, мен Ўзбекистондек буюк юрт фарзандиман. Шунинг ўзиёқ менга бир олам бахтдир. Зеро, шоир айтганидек,

Ватан, сенсиз нетардим

мен,

Девонадай кетардим мен.

Гулзоридан айро булбул

Каби фарёд этардим мен.

Маъмура ҚОДИРОВА,

Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди