Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 24.09.2015

"101" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ҚУРИЛИШЛАРДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!

Бугун юртимизнинг ҳар бир жойида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Янги қурилаётган бинолар, қад кўтараётган иншоотлар шаҳар ва қишлоқлар кўркига кўрк қўшмоқда. Шу ўринда янги қурилаётган ва қайта таъмирланаётган иншоотларни лойиҳалашда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига амал қилиш келгусида юз бериши мумкин бўлган нохушликларнинг олдини олади.

Қурилиш раҳбарлари, ишчи-хизматчилар, айниқса, янги қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига алоҳида эътибор қаратишлари, хусусан, қоровулхона ва ётоқхона вазифасини ўтовчи вагон, вақтинчалик яшаш жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишлари зарур. Қолаверса, куз-қиш мавсумининг кириб келиши, об-ҳавонинг совиб бораётганлиги ҳисобга олиниб, вақтинчалик биноларни иситиш борасида ҳам мутасаддилар зарур чора-тадбирларни кўришлари керак.

Айрим тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоқларидан резина шланглар улаш, электр тармоқларини турли қўлбола иситиш печларидан, сертификатсиз, синовдан ўтмаган газ балонларидан, қўлбола плиталардан фойдаланишлари ёнғинлар келиб чиқишига, моддий зарарлар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай нохушликларнинг олидини олиш учун вақтинчалик турар жойларга ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслар тайинланиши, шунингдек, қурувчилар бундай жойларда электр ва газ жиҳозларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тегишли тарзда йўриқномадан ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.

Ҳурматли ҳамюртлар! Носоз, қўлбола газ ва электр жиҳозлари, қайнатгич, газсўрғич мосламаларидан фойдаланишга йўл қўймасликка ҳар биримизнинг масъул эканлигимизни асло унутмайлик.

Араббой ЖУМАБОЕВ,

Андижон тумани ИИБ ЁХБ инспектори, сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди