Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 15.10.2015

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

МАҲАЛЛАНИНГ ФИДОЙИСИ

Маҳалла - катта бир оила. Ундаги ҳар бир хонадон шу оиланинг аъзоси. Маҳалладаги ҳамжиҳатлик эса ўша маскандаги чиройли ҳаётни, тотувликни, ободликни таъминлайдиган муҳим жиҳат ҳисобланади.

Ҳамжиҳатликнинг мустаҳкам бўлишида, табиийки, маҳалла мутассаддиларининг хизматлари муҳим аҳамиятга эга, айниқса, маҳалланинг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси роли алоҳида ўрин тутади.

Избоскан тумани, Тўрт-кўл қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Ботиробод маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Дилфузахон опа Нуритдинова ҳам ўз маҳалласидаги ибратли ишларга бош-қош бўлиб, самарали фаолият олиб бораётган маслаҳатчилардан бири. Асли касби ўқитувчи бўлган Дилфузахон опани ушбу вазифасига сайлаган маҳалладошлари уни танлаб, асло адашмаганликларини яхши биладилар. Чунки, опанинг маҳалла муаммоларини ҳал этиши, ҳудуд ободончилиги учун елиб-югуриб хизмат қилиши, маҳалладошларининг қувончи, ташвиши билан яшаётганлиги, ҳар бир масала бўйича изланиб иш юритиши барчани бирдек хурсанд қилади.

Дарҳақиқат, Дилфузахон опа маҳалладаги 3850 нафар аҳолининг кўнглига йўл топиб, қай бирини қандай муаммо қийнаётганини билиб, уларга имкон қадар ёрдам беришга, маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашиб, муаммоларга ижобий ечим топишга ҳаракат қилади. Айниқса, маҳалладаги 2 минг нафардан зиёд хотин-қизларнинг барчаси билан суҳбатлашишга, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

- Оилалардаги соғлом муҳит, фарзандлар саломатлиги ва тарбияси энг аввало, хонадон бекаларига боғлиқ, - дейди Дилфузахон опа Нуритдинова. - Ана шундан келиб чиқиб, опа-сингилларимизнинг тиббий, ҳуқуқий, маънавий саводхонлигини ошириш борасида маҳалламизда мутахассислар иштирокида мунтазам равишда турли давра суҳбатлари, тадбирлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг, айниқса, уй бекаларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни юзага чиқариш мақсадида "Маҳалламиз маликалари", "Келиним - болам менинг, қайнонам - онам менинг", "Энг зукко келин" каби қатор тадбир ва танловлар ўтказилаётганлиги ишларимиз самарадорлигини оширмоқда.

Дилфузахон Нуритдинова отинойи Ҳалимахон Солиева, дастурхончи Оминахон Қўшмонбоева сингари маҳалла фаоллари билан ҳамжиҳатликда аҳоли ўртасида тушунтириш, тарғибот ишлари олиб бориб, маҳалладаги тўй ва бошқа турли маросимларни камчиқим, ортиқча дабдабасиз ўтказилишига эришмоқда. Умуман, аҳоли билан ишлаш борасида маслаҳатчи учун дастуриламалга айланган бешта секторнинг ҳар бири бўйича ишлар намунали олиб борилмоқда.

Дилфузахон опанинг ташаббуси билан жорий йилда касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизларини иш билан таъминлаш мақсадидаги моҳир чевар, маҳалла фуқаролар йиғини бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Санобархон Дадажонова хонадонида тикув цеҳи ташкил этилди. Натижада бир қанча хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлди, маҳалладаги ҳунарга қизиқувчи ўнлаб қизлар эса ана шу цехда кўрпа-тўшак, турли либослар тикишни ўрганмоқдалар.

Аёл маҳаллада эътибор, ҳурмат қозона олган бўлса, демак унинг оиласи тинч, фаровон. Дилфузахон Нуритдинова ҳам оилада яхши бека, мунис рафиқа, меҳрибон она, ғамхўр қайнона ва суюкли бувижон. Турмуш ўртоғи Камолиддин ака билан икки ўғил, бир қизни тарбиялаб камолга етказдилар. Икки набиранинг қувончидан завқ туядилар.

Мухтасар айтганда, маслаҳатчи Дилфузахон опа Нуритдинова самарали меҳнатлари билан маҳалладошлари ўртасида ҳурмат ва эъзоз топа олган фидойи аёллардан биридир.

Зилола РАҲМОНОВА.

Суратда:

Д.Нуритдинова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди