Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 05.11.2015

МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Андижон индустриал педагогика коллежида "Ғоявий таҳдидлар жамиятимиздаги соғлом муҳитга раҳна сололмайди" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўқитувчи ва мураббийлар иштирокиида ўтган мазкур тадбирни коллеж директори Равшаной Жўрабоева очиб, бугунги глобаллашув даврида ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар, айниқса, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатаётган ахборотлар кириб келишининг, шунинг-дек, турли ғоявий таҳдидларга йўл қўймаслик, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, диний-экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш борасидаги ишлар хусусида тўхталди.

Тадбирда Андижон шаҳар ички ишлар бўлими ходими Комилжон Алиев, "Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имоми Ҳожиакбар Яҳёевлар ҳам мавзу доирасида чиқишлар қилиб, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозимлигини айтиб, бу борадаги тадбирлар, айниқса, тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Тадбир якунида ўқитувчилар томонидан таълим муассасасида, маҳаллаларда соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши мухим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Нигора ЎРМОНЖОНОВА,мазкур коллеж ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди