Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 05.11.2015

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ЭЛ ЭЪЗОЗИДАГИ МУАЛЛИМА

Андижоннинг сўлим Шаҳрихон туманидан етишиб чиққан моҳир педагог, бутун умрини халқ таълимига, ёш авлод тарбиясига бахшида этган фидойи устоз - Мамажон Абдурасуловни танимаган, унга ўхшашни орзу қилмаган таълим жонкуяри бўлмаса керак.

Қаҳрамонимиз ҳам болаликдан устозга ҳавас билан улғайди, вақти келиб, у кишидай маҳоратли ўқитувчи, меҳрибон ва суюкли муаллим бўлишни мақсад қилди. Бу мақсад йўлида унга илк устози - дадаси, ўқитувчилик соҳасида 45 йиллик бой тажрибага эга Мадаминжон Ғофуров катта ёрдам берди. Бундан ташқари, китобни энг яқин дўсти, деб билди. Андижон давлат педагогика институтини тамомлаб, тумандаги ўзи таҳсил олган умумтаълим мактабида иш бошлади. Устоз ҳамкасбларидан дарс жараёнларини, ишлаш услубларини пухта ўрганди. Бугун Арофатхон Усмонова ўзи устоз, шогирдларига билганларини, касб сирларини ўргатишдан, машаққатларга елка тутиб ишлаш нечоғли завқли эканини таъкидлашдан чарчамайди...

Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида Арофатхон опа Усмонова Юртбошимиз фармони билан "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" унвони билан тақдирланди. Бу унвон "Халқ таълими аълочиси" нишони, "Шуҳрат" медали соҳибаси Шаҳрихон туманидаги 59- умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Арофатхон Усмонованинг 25 йиллик самарали меҳнатлари, соҳанинг чинакам жонкуярига айланганилиги учун берилган мукофот эди. Кўрсатилган ана шундай юксак эътибор - фидойи муаллиманинг зиммасига янада катта масъулият юклади. Тажрибали ўқитувчи ўқувчиларни дарсга қизиқтириш усулларини яхши билади, ҳар бир мавзуни ноанъанавий усуллар билан тушунтиришга, дарс жараёнларини саҳналаштирилган тарзда ўтишга ҳаракат қилади. Асосийси, ўқувчилар унинг фанини интиқлик билан кутадилар.

- Устозимнинг ҳар бир дарси ўзгача иштиёқ, ўзгача файз, кўтаринкилик билан ўтади. Адабиётга, шеъриятга бўлган ихлосни Арофатхон Усмоновадан ўрганганман, - дейди устози ҳақида ёш ижодкор Дилноза Дилижонова. - Уларнинг таълим-тарбияси туфайли қоғозу қаламга ошно бўлди. Ёзганларимнинг илк тингловчиси ҳам мана шу меҳридарё аёл, улар сабаб, уларга ҳавас қилиб адабиётнинг машаққатли ва завқли йўлини танладим.

Арофатхон Усмонова мактабда "Булоқнинг кўзи", "Саводхон" тўгаракларини ташкил этиб, ўқувчиларнинг иқтидор қирраларини кашф қилаётгани таълим-тарбия, иқтидорли ёшларни юзага чиқариш борасида олиб бораётган ишларининг бир қиррасидир.

Муаллима яратган "5-, 9- синфларда она тили ва адабиёти фанидан назорат ишлари тўплами", "З. М. Бобур асарларида ободонлаштириш усулларидан фойдаланиш", "Саҳнаномалар тўплами" ўқув-услубий қўлланмалари вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтит мутахассислари тавсияси билан нафақат вилоятимизда, балки республикада ҳам оммалашган. Шунингдек, Арофатхон Усмонова томонидан ташкил этилаётган "Маҳорат дарслари", очиқ ва семинар дарслар вилоятимиздаги она тили ва адабиёти фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратларини оширишга ёрдам бармоқда.

Аёл учун, аввало, оиласи тинч бўлса, жамият ва давлат ишида ҳам юксак марраларни эгаллайверади. Арофатхон опанинг турмуш ўртоғи Пўлатжон Усмонов ҳамиша, ҳар ишда аёлига мададкор, уни қўллаб-қувватлаб туради. Бахтли оила соҳиблари фарзандлари Исломжон, Иззатбек ва Диёрахонларнинг камолидан мамнун, ахир ота-она учун бундан-да ортиқ қувонч борми?!

Инсон камолотида устознинг алоҳида ўрни бор. Айниқса, Арофатхон опа сингари фидойи, жонкуяр, ўз касбининг устаси бўлган устозлар ёш авлод учун ҳақиқий ибрат мактабидир.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди