Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 05.11.2015

Муносабат

ҲАЁТИМИЗ ЁҒДУСИ

Ўтаётган кунларимиз мўъжизаларга, турли воқеликларга тўла. Ҳаёт узлуксиз давом этар экан, унда тобора тараққийлашиб бораётган технологиянинг ўрнини алоҳида таъкидлаш лозим.

Масалан, оддийгина ҳаётимизнинг бир бўлаги бўлиб қолган уяли алоқани олайлик. Бугун одамларнинг деярли барчаси бу воситага боғланиб қолгани сир эмас, ҳатто кўпчилик усиз ҳаётини тасаввур эта олмайди. Уяли алоқа ичидаги кўплаб тармоқлар бизга олис дийдорни яқинлаштиришда кўмак бераётгани қувончли.

Биз кун давомида таниган ва танимаган инсонлар билан алоқада бўламиз. Аммо айни шу тобда биз ёнгинамизда турган, биздан сира ёрдамини аямайдиган қадрдон инсонларимизни ёдимиздан чиқарамиз. Кун мобайнида дўстларимизга, яқинларимизга, танишларимизга турли хабарлар, омад, бахт, соғлик тилакларига тўла табриклар юборамиз. Лекин тан олайлик, шу лаҳзаларда бизга ҳаёт бахш этган, муҳаббатини аямаган оналаримизни унутиб қўямиз. Гоҳида уларнинг кўнглини олишга, бир ширин сўз айтмоққа-да имкон тополмаймиз.

Азиз тенгдошим, ўйлаб кўрайлик, бу бизни меҳр-муҳаббатдан, бизни қадрловчи зотдан олислаштирмайдими?! Уяли алоқа воситасида гаплашишга беҳуда сарфлаётган вақтимизни оналаримизга бахшида этайлик. Уларнинг дийдоридан узоқлашмайлик. Ҳаётимиз ёғдуси бўлган оналаримизни асраб-авайлайлик.

Мадинабону АСЛИДДИНОВА,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди