Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 05.11.2015

Кечинма

МУҲАББАТДАН КУЙГАН БУ ДИЛИМ

Муҳаббат оддий сўз эмас, Яратганнинг инсонга ҳадя этган олий неъматидир. У ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бу туйғу жо бўлган дилларда бахт-шодлик, қайғу ва ғам ёнма-ён экан. Зеро, унинг бор гўзаллиги ҳам мана шунда. Яқин бир дугонамнинг ҳикоясини тинглаб, муҳаббат қанчалар ширин,шу билан бирга инсон қалбига сабр-бардош, кечиримлилик сингари қатор инсоний фазилатларни муҳрлашига яна бир бор ишондим.

"Мен кимнидир севиб қоламану ўзга инсон ҳаётим мазмунига айланиб қолади, деб сира ўйламасдим. Бу ишқ деганлари кутилмаганда, қалбинг тўридан жой оларкан-ки, ўзинг ҳам сезмай қолар экансан. Аҳрор ака билан тасодифий тўқнашув кейинчалик учрашувларга, телефонда соатлаб суҳбатлашишга айланди. Орадан икки ой ўтгач, Аҳрор ака ишлаш учун чет элга кетди. Тез-тез гаплашиб туришимизга қарамай уни соғинадиган, ҳаёлимда унинг сурати гавдаланадиган бўлиб қолганди. Шунчалар бахтли эдимки, буни сўз билан ифодалай олмасдим. Аҳрор акам ҳам бахтиёр эканлиги сўзларидан билиниб турарди. Шу сабаб унга ишонардим.

Минг афсуски, бахтли кунларим узоққа чўзилмади. Кунда телефон қилиб турадиган инсон бир ҳафтада ҳам ҳол сўрамади. Хавотир юрагимни тилка-тилка қилиб ташлаганди. Ўзимни минг бир баҳоналар тўқиб овутишга уриндим. Орадан кунлар ўтди, нотаниш рақамдан телефон жиринглади. Кимлигини сўрадим. У эса Аҳрор аканинг дўсти эканини, онаси уни аммасининг қизига унаштирганини айтди. Шу лаҳза ҳаёт мен учун тугагандек туюлди. Наҳотки, у севгимиз учун курашмади. Бир оғиз мен унга уйланмайман, севганим бор, деб айтолмади. Аҳрор ака мени алдаб юрган экан, деган ўй ич-этимни тирнарди.

Кунларнинг бирида телефон жиринглади. Беҳолгина гўшакни олдим. Бир лаҳзалик сукунатдан сўнг Аҳрор аканинг овози эшитилди.

- Мени кечир. Онам кўнглимга қарамади. Эшитяпсанми... қалбимга қулоқ солишмади. Сени ҳеч қачон алдамаганман. Қалбимда унга нисбатан меҳрим йўқ. Бунинг учун онамни айблай олмайман. Менга ҳаёт берган инсоннинг юзига оёқ қўёлмайман. Минг афсус, улар суймаган инсоним билан ҳаёт кечиришим, бахтсиз бўлиб қолишимни ўйлаб ҳам кўрганлари йўқ. Пешонамга ёзганини кўраман. Аммо сен бахтли бўлишинг керак. Азобга қўйганим учун, кечир.

Аҳрор аканинг бу сўзларидан сўнг алоқа узилиб қолди. Мен уларни кечирганимни айтолганим йўқ..."

Оққа кўчирувчи Мастона РАЗЗОҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди