Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 12.11.2015

Орамиздаги аёллар

СОЛИҚЛАР - ИҚТИСОДИЁТИМИЗ ТАЯНЧИ

- дейди Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекциясининг Қорасув шаҳар бўлинмаси катта инспектори Дилрабохон Холдорова.

Зиёли оилада туғилиб, вояга етган Дилрабохон Холдорова Қорасув шаҳридаги 1- умумий ўрта таълим мактабини тугатгач, Самарқанд кооператив институтида таҳсил олди. Олийгоҳни тамомлаган ёш мутахассис дастлаб ишни шаҳар матлубот жамиятида бошлади. Бу ерда малака ва тажриба тўплади. Кейинроқ Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекциясининг Қорасув шаҳар бўлинмасига назорат инспектори вазифасига ишга ўтади. Болалик чоғларидаёқ махсус форма кийган солиқ ходимларига ҳавас қилган ва вақти келиб улғайганида, албатта шундай касб эгаси бўлишни дилига туккан ёш мутахассис ана шу соҳада астойдил иш бошлади. Устози Фахриддин Исманов (раҳматли)дан касб сирларини, машаққатларини ўрганди.

- Устознинг ўгитлари, бой тажрибаси менга солиқ тўловчилар билан муносабатда, иш юритишимда, умуман, соҳа паст-баландини ўрганишимда катта ёрдам берди, - дейди Д. Холдорова. - Иш жараёнида ҳар қандай вазиятда ҳам ширинсуханлик билан муомала қилишни, меҳнатсеварликни, ишга масъулият билан ёндошишни, вазиятни тўғри баҳолай олишни устоздан ўрганганман.

Дарҳақиқат, бу аёлдаги камтарлик, муомала маданияти, ўз ишини пухта эгаллаган етук мутахассис эканлиги унинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларидан яққол кўриш мумкин. Дилрабохон Холдорова солиқ инспекциясидаги ишини дастлаб назорат инспектори вазифасидан бошлаган бўлса, кейинроқ ходимлар билан ишлаш инспектори, солиқ тушумларини ҳисобга олиш шўъбаси инспектори, жисмоний шахслар даромадларини декларация асосида солиққа тортиш, давлат божи ва бошқа даромадлар шўъбаси бош инспектори сингари қатор вазифаларда сидқидилдан хизмат қилди. Айни кунда бўлинмада катта инспектор лавозимида фаолият олиб бораётган Дилрабохон раҳбари Соатбек Ҳалилов, ҳамкасблари Ўриной Қўзиева, Дилдорахон Ражабова, Муҳаммаджон Атабоевларнинг кўмагига суянади, уларни ҳамиша ҳурмат билан тилга олади.

- Дилрабохон фидойи ва масъулиятли ҳамкасбларимиздан бири, - дейди устоз ҳамкасби Абдупаттоҳ Маваллаев. - У меҳнат фаолияти давомида касб машаққатларини енгиб, ўз зиммасидаги вазифани сидқидилдан адо этиб келмоқда. Жамоамиз иши ривожида унинг алоҳида ҳиссаси бор. Қолаверса, кечагина у ўзи шогирд эди, бугун эса бўлинмамизга янги ишга келган ёшларга устозлик қилмоқда. Бу аёлдаги талабчанлик, ўзига юклатилган вазифага сидқидилдан ёндашиш фазилатлари кўплаб ҳамкасбларимизга ибрат бўлмоқда.

- Солиқлар мамлакатимиз иқтисодиётини шакллантирадиган муҳим манбадир, - дейди Д.Холдорова. - Демак, бу соҳада белгиланган ишларни амалдаги тартиблар доирасида олиб бориш юртимиз ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Аёлнинг оиласи тинч-хотиржам бўлгандагина, жамиятда ўз ўрнини топа олади. Оилада бахтли аёл давлат ва жамият учун ҳам хизмат қилади. Қаҳрамонимиз ҳам оилада тинчини ва бахтини топа олган аёллардандир. У ишдан ҳориб келганда, қучоқ очиб кутиб оладиган ширин фарзандлари, турмуш ва иш қийинчиликларида унга далда, елкадош бўладиган турмуш ўртоғининг меҳр-муҳаббати билан ташвишларни, чарчоқларни унутади. Ҳа, бугун орамизда Дилрабохон Холдорова сингари ҳалол, фидойи аёлларимиз бор экан, жамиятимиз янада юксалаверади.

Зилола ҒОЛИБЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди