Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 24.12.2015

Орамиздаги аёллар

ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИНИ ТОПГАН МУАЛЛИМА

Шаҳрихон туманидаги Қипчақўрғон маҳалласида истиқомат қилаётган ўз касбининг фидойиси Лолахон Камолова ўқитувчилик касбидан бахт топган аёллардан биридир.

Асли зиёлилар оиласида таваллуд топган Лолахон опа болалигидан онаси сингари муаллима бўлишни мақсад қилган. У мактабни, кейин Андижон педагогика билим юртини аъло баҳоларга тамомлади. Сўнг Андижон Давлат чет тиллар педагогика институтига ўқишга кириб, француз-инглиз тили йўналишида таҳсил олди. 1979 йилда олийгоҳни битирган Лолахон опа Шаҳрихон туманидаги 21- умумтаълим мактабида меҳнат фаолиятини бошлади. Қариийб 35 йил шу даргоҳда ёш авлодга таълим-тарбия берди. Фаолияти давомида касбига фидойилиги, масъулияти, ўз ишининг етук мутахассиси эканлиги билан ҳамкасбларига ибрат бўлди. Ҳалол ва самарали меҳнатлари учун 2011 йилда "Халқ таълими аълочиси" нишони билан тақдирланди.

- Ўқитувчилик касбини танлаганимдан ҳеч ҳам афсусланмаганман, - дейди Лолахон Камолова биз билан суҳбатда. - Бугун мен ўқитган, таълим берган ўқувчилар улғайиб, турли соҳаларда ишлаб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшаётганлигини кўриб, беҳад севинаман. Устоз, муаллима учун бу олий бахт.

Лолахон опа нафақат, фидойи муаллима, балки маҳалла-кўй ишига камарбаста.

- Маҳалламизда ўтказиладиган барча тадбирларда Лолахон опа фаол иштирок этади, - дейди Қипчачақўрғон маҳалла фуқаролар йиғинининг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Хабибахон Парпиева. - У киши маҳалламизнинг жонкуяр фаолларидан бири. Айниқса, ўзининг бой ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, оилаларни мустаҳкамлашга, ўгит ва маслаҳатлари билан ёшларни катта ҳаётга тайёрлашга яқиндан ёрдам беради.

Лолахон опа педагогик фаолияти, жамоат ишларидан ортиниб, маҳалла фуқаролар йиғини биносида мўъжазгина цех ташкил этиб, хотин-қизларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб келаётганлиги қувончлидир.

Эл орасида моҳир педагог, ташкилотчи ва тадбиркор сифатида танилган. Л. Камолова ибратли оила соҳибаси ҳамдир.Турмуш ўртоғи Ўлмасбой ака билан беш нафар фарзандни илмли, ҳунарли, эл-юртга камарбаста инсонлар қилиб вояга етказдилар. Уларнинг барчаси олий маълумотли, уй-жойли бўлиб, ўзларидан кўпайишган. Бугун Лолахон опа 13 нафар набиранинг севимли бувижонисидир.

Оиласи тинч ва бекаму кўст, ўзи меҳр қўйган касбнинг фидойиси, тадбиркор Лолахон опа сингари аёллар жамиятимизнинг гавҳарларидар. Ана шундай опа-сингилларимиз бор экан, юртимиз бундан-да обод, турмушимиз янада файзли бўлишига асло шубҳа йўқ.

Миролим ИСАЖОНОВ.

Суратда: Л. Камолова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди