Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 24.12.2015

Кечинма

ЯНГИ ЙИЛ ҚАЙТАВЕРАДИ

Орқа-олдига қарамай югуриб кетаётган дунёнинг нафас ростлайдиган, бир зум тўхтайдиган, ортга ва орқага қарайдиган саноқлигина сониялари бор. Назаримда, ана шу сонияларда дунё билан бирга инсон ҳам нафас ростлайди. Ортига ва олдига қарайди. Кеча ва бугун ўртасида бир зум тўхтаб қолади. Бир зум қалбига қулоқ солади. Нималарни йўқотди-ю, нималарни топди? Йўқотгани ёмонми, топгани ундан яхшироқми? Фақат шу сониялардагина дунёнинг нафас олаётганини, юраги ураётганини баралла эшитиб туради киши. Ва эшитган сайин бутун вужуди ишлайди. Вужуди қулоққа айланади. Ўтаётган умрини сарҳисоб қилади. Қалбини ўзи сезмаган аллақандай туйғулар эгаллаб олади. Бу туйғулар қатида шукроналик бор. Негаки, у ҳаёт, нафас олаяпти. Ва яна безовталик бор. Негаки, умр ўтаяпти, вақт кетаяпти.

Хаёлида унинг вужудига нимадир қўшилгандай, нимадир узилгандай бўлади. Туғилган кунида эмас, айнан шу сонияда яна бир ёшга улғайганини, умрининг яна бир йилини яшаб қўйганини сезади. Алланечук бўлиб кетади.

Инсон кўнгил кечинмаларини сездиравермайди. Барибир тантана, қувонч устунлик қилаверади. Эҳтимол, бу кечинмаларни кимлардир, эҳтимол кўзларини нимадир қамаштириб турганлар бошдан кечирмас. Уларнинг қай бири бу дамларни сархуш кутиб олар, қай бири оғир хўрсиниш билан.

Ял-ял ёнаётган арча атрофида завқ билан куйлаётган, ўйнаётган, дунё бир зум нафас ростлаётганда ҳам тин олишни истамаган болалар эса ҳавасни келтиради, холос. Бола бўлгиси келиб қолади кишининг.

Аммо болалик ҳам, ёшлик ҳам, умр ҳам қайтмайди. Янги йил қайтаверади. Янгиланган одамлар билан яшайверади.

Лола ЎРОҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди