Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 24.12.2015

МЎМИНЛАР БИР-БИРЛАРИ БИЛАН ОҒА-ИНИДИР

Аллоҳ таоло инсонга ақл-идрок ато этиб, уни бошқа мавжудот ва маҳлуқотлардан азиз ва мукаррам қилди. Қуръони Каримда: "Дарҳақиқат (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик" деб марҳамат қилинган. ("Исро" сураси, 70-оят).

Аллоҳ ва унинг Расулига имон келтириш, ер юзини обод этиш, инсон наслини давом эттириш, жамиятга фойда келтириш, зулм ва разолатни бартараф этиш, гуноҳ қилишдан сақланиш ва доимо яхшилик қилиш каби амалларни бажариш фақат Одам алайхиссалом зурриёди бўлган инсон зиммасига юклангандир.

Барча мўмин-мусулмонлар Одам Ато ва Момо Ҳавонинг зурриёдларимиз, яъни бир ота-онадан дунёга келган оға-ини ва опа-сингиллардирмиз. Аммо шундай бўлса-да, баъзи бир инсонлар бошқа инсонларнинг молига хиёнат қилиши, унга зулм қилиши, қўли ва тили билан озор беришдек ножоиз ишларни қилиш ҳолатлари минг афсуски, оддий ҳолга айланиб қолмоқда. Бу каби ишлар мўмин-мусулмон кишига ярашмайдиган одатлардир. Бу билан у ўзининг оға-иниси, Аллоҳ мукаррам қилган инсонга озор беради. Наҳот инсон бу гуноҳ эканлигини англаб етмаса?

Ривоят қилинишича, бир куни шаҳар сайрига чиққан подшоҳ гадойга рўбаро келибди. Подшоҳ унга битта олтин танга бериб, ўзининг саҳийлигидан мамнун ҳолда жилмайибди. Гадой эса норози оҳангда:

- Эй, подшоҳим, ҳисобсиз хазинанг бўла туриб, ўз укангга биттагина танга беришдан уялмадингми? - деби.

- Ие, қачондан бери сен менинг укам бўлиб қолдинг? - дея подшоҳ ажабланибди.

- Нечун ҳайрону лолсан, подшоҳим, ахир сенинг насабинг Одам Ато билан Момо Ҳаводан бошланмайдими? - дебди гадой.

Подшоҳ ўйланиб қолиб, унинг гапларини тасдиқлабди. Шунда тиланчи:

- Менинг насабим ҳам шундай. Иккковимизнинг ота-онамиз Одам Ато билан Момо Ҳаво бўлгач, оға-ини ҳисобланмаймизми?..

Алқисса, дунёда яшаб турган одам болалари ватани, миллати, дини ва ирқидан қатъий назар оға-инидирлар. Бироқ бугунги кунда айрим давлатларда дини бир бўла туриб, ўзларининг жирканч мақсадлари йўлида халқининг, миллатдошларининг қонини тўкаётган, бегуноҳ инсонлар устидан ҳукм чиқариб, беҳисоб гуноҳга гирифтор бўлаётган инсонлар қанча? Зеро, Қуръонда Меҳрибон Роббимиз "...урушманглар, бир-бирингга зулм қилманглар" деб таъкидлаган.

Террорчилик, зулм ва зўровонлик, ўзининг ғайриоддий мақсадлари йўлида қилган ҳаракатлари муқаддас динимизнинг ҳеч бир қонун-қоидасига тўғри келмайди. Бу каби ҳолатлар инсоният учун мудҳиш жиноят ҳисобланиб, ислом таълимоти бутунлай рад қилади. Муқаддас китобимизда бу ҳақида: "...Бир жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Уларга Расулларимиз (илоҳий) ҳужжатларни келтирганлар. Сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) Ерда исроф қилувчилардир" деб айтилган ("Моида" сураси, 32- оят). Ушбу оятдаги "Исроф қилувчилардир" сўзининг маъноси умрни гуноҳ ва жиноий ишлар билан исроф қилиш, ўтказиш тушунилади. Инсон огоҳ бўлсагина, ақл ва тафаккур билан ён-атрофга назар ташласагина, бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод ва бошқа жирканч ишларнинг олдини олади. Аксинча ғофил, бепарво ва лоқайд кимсалар ўзининг атрофида нима бўлаётганидан бехабар ҳолда охир-оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўладилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ақл-фаросати ва онги билан иш юритмайдиган, ўзлигини англаб етмаган, бугунги куннинг хузур-ҳаловати билан яшаб, эртаси ва келажаги билан қизиқмайдиган, тинчлик, миллат осойишталиги ҳақида қайғурмайдиган кимсалар ҳақида шундай марҳамат қилган: "Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан "англамайдилар". Уларда кўзлар бор, (лекин) улар билан "кўрмайдилар". Уларда қулоқлар бор, (лекин) улар билан "эшитмайдилар". Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир" ("Аъроф" сураси, 179- оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) шундай дедилар: "Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, яхши ва ёмоннинг фарқига бормаса, мўминга зиён етказишдан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!" (Муслим ривояти).

Меҳр-муҳаббат, дўстлик, оқибат, раҳмдиллик ва меҳр- шафқат, ғамхўрлик ва меҳрибонлик каби гўзал ҳислатларнинг борлиги боис халқлар ўртасидаги тинчлик ва осойишталик қўрғони мустаҳкамдир. Илоҳим, ана шундай тушунчалар ҳар бир юртдошимизга ҳамроҳ бўлсин. Аллоҳим юртимизни турли бало-офатлардан, фитна-фасод, туҳмат ва бўхтонлардан ўзи асрасин.

Исомиддин ШАМСИДДИНОВ,

Андижон шаҳридаги "Шахидтепа" жомеъ

масжиди имоми.

Муҳаммадисҳоқ МЎМИНОВ,

Андижон шаҳридаги "Жиддаи Муборак" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди