Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2016

АНДИЖОННИНГ АЁЛЛАРИ

Дунё кўрки, Сиздан олмиш андозалар,

Ўзбегимнинг бекалари - хонзодалар,

Уйимизнинг фариштаси - озодалар,

Нурдай тоза, гулдай нозик хаёллари,

Назокатли ўзбегимнинг аёллари.

Бор гўзаллик, ҳусн - чирой Cизда асли,

Офтоблар ҳам Сизни ширмой юзда асли,

Жаннат йўли, Сизлар босган изда асли,

Зулфи гавҳар, кокили зар - зилоллари,

Нафосатли Андижоннинг аёллари.

Ташаббусни бошлаб, ўзи ибрат бўлган,

Эрларни ҳам кўнглига шаҳд, шиддат солган,

Сиз эмасми, эътирофу, эъзоз топиб

Юртбошидан ташаккуру, раҳмат олган!

Кўзларида порлар меҳру жилолари -

Ориятли Андижоннинг аёллари.

Гулдан ширин, райҳон ифор - қизларингиз,

Кимга камтар, кимга кибор қизларингиз,

Керак бўлса тулпор миниб, кураш тушар

Шерларга хос, чунки, Сизнинг ҳисларингиз.

Ойни асир этар, қоши ҳилоллари -

Латофатли Андижоннинг аёллари.

Мадҳингизни таъриф этсам, минг бир байтда,

Кўнгил тўлмас, қўёлмасман шеърга нуқта,

Ой, Қуёшдек - Она битта, Ватан битта!

Юрт ҳуснига боқиб, гулгун жамоллари -

Малоҳатли Андижоннинг аёллари.

Сиз бунёдкор, Сиз келажак меъморисиз,

Сиз миллатнинг кўксидаги туморисиз,

Шу коракўз элнинг ғурур, ҳам орисиз,

Сиз-ла кулгай элнинг толе, иқболлари,

Саодатли, ўзбегимнинг аёллари.

Шаробиддин БОЛТАБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди