Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2016

Сарҳисоб

АЁЛНИНГ БАХТИ БЕКАМ БЎЛСИН

Юртимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатликларини сақлаш, ёш авлодни жисмонан соғлом ва баркамол вояга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки она ва бола соғлом ва бахтиёр бўлсагина, юрт тараққий этади.

Ана шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мазкур йўналишда шаҳримизда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида, қўйингки, ҳар бир оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни "оммавий маданият" ва турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган кўплаб тадбир ва мулоқотлар ўтказилаётганлиги аҳолининг, айниқса, ёшларнинг нафақат маънавиятини юксалтиришга, балки уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, тиббий саводхонлигини, маданиятини, соғлом турмуш тарзи борасидаги билимларини оширишга хизмат қилмоқда.

Буларнинг самараси ўла-роқ, фаолиятимизнинг асосий йўналишлари бўйича ижобий натижаларга эришилмоқда, қолаверса, турли танловлар, фестиваль ва спорт мусобақаларининг вилоят, республика босқичларида хонободлик кўплаб хотин-қизлар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишга қаратилган қатор амалий ишлар олиб борилди. Хусусан, якунланган йилда опа-сингилларимиз учун 736 та янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлиги, оилавий бизнесни ривожлантириш учун 472 миллион сўм кредитлар ажратилди. Маҳаллаларда "Устоз-шогирд" анъанаси асосида ёш қизларга ҳунар ўргатиш борасидаги ишлар изчил йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги тўй комиссиялари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг саъйи ҳаракати билан тўй, маърака ва бошқа маросимлар ўтказиш ихчамлаштирилди. Бу билан ортиқча сарф-ҳаражатлар қилинишига, дабдабабозлик ва оворагарчиликларга чек қўйилмоқда. Бу борада тумандаги Юксалиш, Истиқлол, Хонобод, Анҳор, А. Навоий, Фозилмон, Хидирша маҳаллаларида амалга оширилаётган намунали ишларни алоҳида эътироф этиш лозим.

Никоҳга киришдан аввал ёшлар ҳар жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёр, зарур билим ва тушунчага эга бўлишлари лозим. Шундагина барпо бўлаётган янги оиланинг пойдевори мустаҳкам бўлиб, ҳаётнинг турли синовларига дош бера олади. Шундан келиб чиқиб, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш мавзусига қаратилган кўплаб тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда "Саломатлик кунлари" мунтазам ўтказилмоқда.

Сўзимни мухтасар қилиб айтмоқчиманки, янги йилда ҳам шаҳримизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

"Соғлом она ва бола йили" деб номланган 2016 йил остонасида опа-сингилларимизни, юртдошларимизни янги йил билан табриклайман. Ушбу йил барчага фақат бахт, қувонч ва омад келтирсин. Азиз аёлларимизнинг бахти бекам бўлсин.

Мухтасархон ҲОШИМОВА,

Хонобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди