Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2016

Юз билан юзлашганлар

ТАБАРРУК МОМО

Избоскан туманидаги Гузар маҳалласида ўзининг табаррук 106 ёшини қарши олган Мирвонжон момо Йўлдошева исмли онахон истиқомат қилади.

Нафақат, фарзанд ва набиралари, маҳалладошлари, балки туман аҳлининг эъзозида умргузаронлик қилаётган онахон билан суҳбатлашиш, у кишининг дуоларини олиш ниятида унинг файзли хонадонига келувчилар жуда кўп. Юз-кўзларидан нур ёғилиб турадиган онахон меҳмонларни дуо қилишдан чарчамайди. Биз ҳам Янги йил байрами билан момони муборакбод этиб, суҳбатида бўлдик. Суҳбат давомида онахоннинг сўзлари теранлигига, ҳаётининг турли даврлари ҳақида оҳиста гапириб беришига гувоҳ бўлиб, очиғи момонинг хотирасига лол қолдик.

- Ҳаётда не-не яхши-ёмон кунларни, қийинчиликларни кўрмадим, - дейди Мирвонжон момо. - Колективлаштириш даврида одамларнинг мол-қўйлари колхоз ихтиёрига олиб қўйилган. Ўттизинчи йиллардаги очарчилик, уруш йилларида халқимиз бошига тушган қийинчиликларни эсласам гўё туш кўраётгандай бўламан. Қанча-қанча оилалар отасидан, акасидан, турмуш ўртоғидан айрилди. Илоҳим, ундай кунлар ҳеч кимнинг бошига тушмасин.

Ҳаётда кўп қийинчиликларни бошидан ўтказган Мирвонжон момо умри давомида жамоа хўжалигида ҳалол ва сидқидилдан меҳнат қилган. Раҳматли турмуш ўртоғи Эгамберди ота ҳам меҳнаткаш инсон бўлган экан. Улар узоқ йиллар ҳамжиҳатликда яшаб, фарзанд-ларини эл-юрт корига ярайдиган, эсли-ҳушли инсонлар қилиб камолга етказдилар. Меҳнаткаш, ҳалол ва тўғрисўз бўлганликлари боис эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор қозонганлар.

- Мирвонжон момо қутлуғ ёшга кирган бўлсалар-да, анча тетик, - дейди Избоскан тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Сайдахон Абдусаломова. - У киши каби табаррук оналаримизнинг борлиги бахтимиз. Улар хонадонларимиз кўрки ва файзидир.

Дарҳақиқат, бугун онахон беш нафар фарзанди, ўттиз олти набира, ўттиз саккиз чевара, уч эварасининг ардоғида тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналар келтириб яшамоқда. Онахондан узоқ умр кўриш сири нимада эканлигини сўраганимизда, бироз ўйланиб, шундай жавоб берди:

- Аввало, Яратганнинг марҳамати, қолаверса, ҳалол меҳнат, самимийлик ва яхши ният билан яшашда, болам. Шундай тинч, фаровон, тўкин замонга етказганига шукр. Фарзандларим ўзларидан кўпайиб, бугун атрофимни набираларим, чевараю эвараларим тўлдириб турганидан қувонаман. Яқинда набира келин олдим. Хонадонимизда чопқиллаб хизмат қилаётган келинчакни кўриб, қувонаман, шукр қиламан. Илоҳим мана шундай ҳаётимизга, тинч юртимизга кўз тегмасин.

Ҳа, пок ниятли, дуогўй Мирвонжон момо сингари табаррук момоларимиз бахтимизга соғ-омон бўлсин.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: Мирвонжон момо қизи ва набира келини билан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди