Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2016

Дил номалари

ОБОД ЮРТГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

Зиёдахон ПАРМОНОВА,

Қорасув шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимаси.

Аслида ободлик кўнгилдан бошланади, дейишади. Кўнгил ободлиги эса табиийки, озодаликка, покликка, саришталикка боғлиқ, десам муболаға бўлмайди.

Ҳар тонгни ўз вазифам билан қаршилайман. Шаҳримиз кўчаларининг озода, саришта ва ободлигида ҳиссам борлигидан, қолаверса, ишга, ўқишга отланган юртдошларимнинг чор-атрофнинг озодалигидан баҳри диллари очилишини кузатиб қувонаман. Ана шу мамнунликдан инсон юртга кераклигини ҳис этади. Ўн йилдан зиёд вақтдан буён, атроф-муҳит тозалиги, саришталиги йўлида меҳнат қиламан. Тозалик - инсонлар саломатлигининг гарови. Биз ободонлаштириш бўлими ишчилари ўз фаолиятимиз билан одамларга саломатлик, қувонч улашаётганлигимиздан беҳад хурсандмиз.

Обод юртга байраму тантаналар ярашади. Қутлуғ янги йил айёми шодликларга тўла бўлсин. Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод бўлсин. Янги йил эзгу ишларимиз рўёбини берсин.

ХАЛҚИМИЗ ДАСТУРХОНИ ТЎКИН БЎЛСИН

Хайринисо АЗИЗОВА,

Асака туманидаги "Минг ўрик Азизов" фермер хўжалиги раҳбари.

Мен қарийб 40 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланаман. Эътироф этиш керакки, мустақиллик йилларида юртимизда қишлоқ хўжалигини, фермерлик фаолиятини ривожлантириш, фермерларнинг эркин фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилди. Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, 2006 йилда фермер хўжалиги ташкил этганман. Ҳозирда хўжалигимизда 22 нафар киши меҳнат қилади. Уларнинг самарали меҳнатлари, дон етиштириш ҳамда ғўза парваришидаги барча ишлар ва тадбирлар ўз вақтида, агротехник талаблар асосида олиб борилаётгани боис ҳар йили ғалла ва пахтадан юқори ҳосил олиб, белгиланган режаларни ортиғи билан бажариб келамиз.

Фермерликнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Айниқса, бу иш масъулият, қунт ва жонкуярлик талаб этади. Шукрки, меҳнат қилиб кам бўлмаяпмиз. Замонавий уйлар қуряпмиз, тўйлар қиляпмиз. Оиламиз бут, дастурхонимиз тўкин. Буларнинг бари юртимиз тинчлиги, инсон меҳнатининг улуғланишидандир.

Бугун бахтли оиланинг бекаси, тўрт фарзанднинг онаси, ўн уч набиранинг бувисиман. Уларнинг камолини кўриб қувонаман. Аёл киши учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ва бунга эришиш учун инсонда сабр-тоқат, меҳнатсеварлик, куч-шижоат ва албатта, ҳамжиҳатлик керак бўлади.

Янги йил деҳқон ва фермерларимиз, халқимиз учун баракали йил бўлишини тилайман. Юртимиз тинч, халқимизнинг дастурхони тўкин бўлсин.

ЯНГИ ЙИЛ ЯНГИ ОМАДЛАР ОЛИБ КЕЛСИН

Раънохон ЁҚУБОВА, Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекциясинингкадрлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси.

Солиқлар мамлакатимиз иқтисодиётини шакллантирувчи муҳим манбадир. Бу борадаги ишларни амалдаги тартиблар асосида олиб бориш юртимиз тараққиётида алоҳида аҳамият касб этади. Биз солиқ тизими ходимлари зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда фаолият юритамиз. Бунинг учун юртимизда барча шарт-шароитлар яратилган.

Бу масъулиятли вазифада ишлаётганимга ҳам 20 йил бўлибди. Кечагина ўзим шогирд бўлиб иш ўрганган бўлсам, бугун, шукрки, ўзим ёш мутахассисларга устозлик қилиб келяпман. Касбимни жуда яхши кўраман. Шу боис ҳам сидқидилдан меҳнат қилишга интиламан. Фаолиятимда раҳбариятимиз кўмагида инспекция ходимларининг билим савиясини, касбий маҳоратини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратаман. Бундан ташқари, аҳолининг солиқ қонунчилиги борасидаги билимларини кенгайтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан. Ҳамкасбларим ишончи мени ҳамиша самарали фаолият юритишга ундайверади.

Оилам тинчлиги, фарзандларим камолидан куч олиб, юртим равнақига муносиб ҳисса қўшишга интиламан.

Янги йил остонасида барча ҳамкасбларимни, юртдошларимизни байрам билан муборакбод этаман. 2016 йил янги-янги зафарлар, омадлар ва асосийси, соғлик-бахт олиб келсин.

ОИЛАМ, ҲАМКАСБЛАРИМ МЕНГА СУЯНЧДИР

Шарофат ЖАЛОЛОВА,

"Агробанк" ОАТБ Андижон вилоят бошқармаси, Жалақудуқ филиали ички назорат бўйича бош мутахассиси.

Аёлнинг тинч, фаровон оиласи, севган касби бўлса, ҳаётдаги барча юмушлару гарданидаги тоғдек юкларни-да енгиб ўтаверади. Турмушнинг ширин ташвишларини бу икки қаноти билан ортида қолдириб бораверар экан.

1983 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтининг бухгалтерия ҳисоби йўналишини тамомлаб, ўз она қишлоғимга қайтганимга ҳам 32 йил бўлибди. Шундан буён банк соҳасида меҳнат қилиб, ўз касбимда қадримни, оиламда эса бахтимни топдим. Турмуш ўртоғим Фахриддин Каримов билан 4 қизни тарбиялаб, вояга етказдик. Оилам, қадрдон жамоам менга ҳаммаслак, елкадош бўлиб, анча йўл босиб қўйганимни сарҳисоб қилдим. Аммо оилада ҳам, жамоада ҳам барчага керак эканлигимни ҳис қилиб яшаш, ўтган умрим бесамар кетмаганидан, меҳнатларим самарасидан мамнунлик туяман.

Мен ҳам юртимизнинг бахтли аёллари қаторида опа-сингилларимизни, қолаверса, бутун вилоятимиз аҳлини янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. 2016 йил барчага омад ва бахт олиб келсин. Йиллар ўз ортидан унутилмас ширин онлар, илиқ хотиралар қолдирсин.

Ишонч билан айта оламанки, янги йилда, нафақат, "Агробанк", балки юртимиздаги барча банк муассасалари ходимлари Ватанимиз равнақи, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида астойдил меҳнат қиладилар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди