Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2016

Билиб қўйган яхши

ҚОРБОБО ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Болажонларнинг севимли қорбобоси турли давлатларда турлича аталади. Испанлар уни "Ноель ота", руминаяликлар "Мош Жарилэ", голландлар "Синта Клаас", японлар "Сегацу-сан", инглизлар ва америкаликлар "Санта Клаус", руслар "Дед Мороз" деб номлашган. Буларнинг аксарияти ўзбекчага таржима қилинганда "Аёзбобо" ёки "Қорбобо" деган маънони англатади. Қорбобонинг кўриниши бутун дунёда деярли бир хил. Шундай бўлса-да, Санта Клаус билан Дед Морознинг кийимларида ўзига хос фарқлар бор. Масалан, Санта Клауснинг бошида попукли қизил қалпоқча, эгнида унча узун бўлмаган қизил пўстин, қўлида қизил қўлқоп бўлиб, соқоли ўртача калталикда қиртишланган кўринишга эга. Дед Морознинг бошида кенг гардишли махсус телпак, эгнида ерга теккудек узунликдаги мўйнали пўстин. Қўлида узун ҳасса, оппоқ, узун соқоли қорнигача тушиб туради.

Умуман, Қорбобо бу шаклга келгунича ўзига хос "кийиниш" тарихини босиб ўтган. Дастлаб, у плашда тасвирланган. ХIХ аср бошида голландияликлар уни қўлида труба чекиб турган мўри тозаловчи кийимида қабул қилишган. ХIХ аср охирларига келиб Қорбобо ўзининг бизга таниш қиёфасига эга бўлган. 1860 йилда америкалик рассом Томас Найт Қорбобони илк маротаба соқол билан тасвирлаган. Инглиз мусаввири Тенниэл кўп вақт ўтмай очиқкўнгил, ёқимтой, хушмуомала ва қорин қўйган мўйсафид чол кўринишдаги сиймосини яратди.

ХОСИЯТХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди