Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2016

Дил номалари

ТОТУВЛИК АРИМАСИН

Манзурахон АБДУРАҲМОНОВА,

Балиқчи туманибош отинойиси.

Туман бош отинойиси сифатида фаолият бошлаганимга кўп бўлгани йўқ. Бироқ бугунги кунда биз жамият ҳаётининг олдинги сафларида бўлишимиз, фаоллик намуналарини кўрсатиб ишлашимиз кераклигини англадим. Туманимизда 64 та маҳалла мавжуд. Маҳаллаларда иш олиб бораётган отинойилар билан бирга маърака, тўй ва бошқа маросимларни ихчамлаштириш, уларни ўтказишда дабдаба ва исрофгарчиликларга йўл қўймаслик, хотин-қизларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари, маҳаллалар ва ҳар бир оилада соғлом маънавий муҳитни барқарорлаштириш борасидаги тарғибот ишлари кўламини кенгайтиряпмиз. Айниқса, қизларни касб-ҳунарли қилиш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш борасида туман хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла маслаҳатчилари, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борган ишларимиз самараси ижобий натижалар бермоқда.

2016 йил юртимизда "Соғлом она ва бола йили" деб аталганлиги ишларимиз сифати ва кўламини янада оширишни тақазо этади, қолаверса, зиммамизга улкан масъулият юклайди. Бу йўлда бутун куч, ҳаётий тажриба, билим ва салоҳиятимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

Янги йилда дастурхонимиздан қут-барака, хонадонимиздан тотувлик аримасин. Фарзандларимиз оқилу оқила, солиҳу солиҳа бўлиб камолга етсин.

ЯНГИ ЙИЛДА РЕЖАЛАРИМИЗ БИСЁР

Галина ЦОЙ,

Бўз туманидаги 26-иқтисод ва ҳуқуқ йўналишидаги лицей-интернат директори, "Дўстлик" ордени соҳибаси.

Мана, янги - 2016 йилни ҳам кўтаринки кайфиятда кутиб олдик. Юртимиз тинчлиги, ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик бизни беҳад қувонтиради. Айни кунда 350 нафар ўқувчи таҳсил олаётган муассасамизда таълим-тарбия ишлари намунали йўлга қўйилган. Янги йилда режаларимиз улкан. Авввало, ўқувчиларимизга пухта билим бериш, уларни она Ватанга муносиб фарзанд қилиб тарбиялаш борасидаги ишларимизни янада юқори даражага кўтарамиз. Қолаверса, интернатимиз қошида ёзги дам олиш лагерини ташкил этиш, корейс, рус, инглиз тиллари тўгараклари фаолиятини кенгайтиришга, шунингдек, интернатимиздаги "Ниҳол" болалар республикасининг янги президенти сайловини ўзига хос тарзда ўтказишга алоҳида эътибор қаратамиз.

Яна бир ниятимиз ҳомийлар кўмагида ўқувчиларимизнинг бутун вилоятни велосипедда айланиб чиқишлари, Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳат уюштириш, юртимизнинг тарихий обидалари билан таништиришга эришишдир. Мақсадимиз ўқувчиларимиз қалбида юртимизга, тарихимизга, она табиатга бўлган муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш, уларнинг дунёқараши ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдир.

Янги йил юртимиздаги барча ўқувчилар ҳаётида унутилмас саҳифаларга бой бўлсин.

ЁШЛАРИМИЗ БИЛИМЛИ БЎЛИБ КАМОЛ ТОПСИН

Мунавварпошша ИБРОҲИМОВА,

Қўрғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, хотин-қизлар қўмитаси

бошланғич ташкилоти раиси.

Юртимизда ёш авлоднинг пухта билим олиши, етук ва салоҳиятли инсонлар бўлиб камол топиши учун кенг имкониятлар яратилган. Хусусан, бизнинг мактабимизда ҳам ўқувчиларнинг ўқишлари, спорт билан шуғулланишлари, турли ҳунарлар бўйича бошланғич кўникмаларга эга бўлишлари, ўз имкониятларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг юксак маънавиятли инсон бўлиб камол топишлари, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига, миллий урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ёшларда кийиниш маданияти, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жиноятчилик ва турли иллатлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш йўналишларида маҳалла фаоллари, ички ишлар бўлими ходимлари, шифокор ҳамда ҳуқуқшунослар иштирокида ўтказилаётган турли тадбирларимиз ишларимиз самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Якунланган йилда "Энг намунали хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти" кўрик-танловининг республика босқичида фахрли ўринни эгалладим. Камтарона меҳнатларим эътироф этилганлиги менга катта куч беради. Янги йилда янада самарали меҳнат қилишга астойдил ҳаракат қиламан.

Янги - 2016 йил юртдошларимизга бахт ва омад олиб келсин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди