Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2016

Кечинма

ОППОҚ ҚОР

Ёғмоқдадир оппоқ қор. Қалблар эса масруру бедор. Ўйламагин, сўзламагин энди сен "мен бор". Армон бўлган ўша, бадар кетган йўқсил ишқинг бор. Ўйламагин излар ўрнин ёпар дея ёққан қор. Қароликни махф эт, беғубор, юмшоқ, оппоқ қор.

Тун бағрида ял-ял ёнган қор. Сенга айтар кўп ҳасратим бор. Юзим босай оппоқ юзингга, дилдан ўтни, алам тафтин ол! Нега эриб, йўқ бўлдинг сен ҳам, дардим шунча дунёмикан ё? Яхши ҳамки, дунёда сен бор. Қалбни кимлар тирнади, аммо юпатгувчи сен ёнимда бор. Сенга боқиб бўламан хушҳол. Яхши ҳамки, яхши ҳам сен бор.

Дил меҳр кутганида, кутиб интизор, меҳрнинг қадрини билармидик биз? Аммо қизиқ ҳол. Мен остонада зор-зор бўлиб, меҳр келишин кутсам, меҳрнинг ўзи меҳрга зор экан билсам. Юрагим қип-қизил алвон лолазор. Йиғлаётган юрагим бағримга босиб, юпатдим. Йиғлама, дунёга боқ. Сен бир он тин ол, юр меҳр кошонамга кир, зорланма бедор.

Ёғаётган қор "лайлак қор"га айланди шитоб. Дардим билиб, сирлашди, бағримни тиғлаб. Ёғавер, аламларни кўмсайдинг охир. Юзларимга қўниб, силайсан. Кимдир оқ юзингга сочса-да, доғлар. Сен асло тинмагин, сен тўхтамагин. Доғлар ўрнини оқликка буркайвер, тинмай ёғавер. Сени ҳайдасалар менинг қошимга кел. Бошларимга қўниб олгин сен. Кимнинг оёғин остидасан гарчи, қадринг билганларга кел. Сен менга кераксан ғуборсиз оппоқ қор.

ДИЛАФГОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди