Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2016

Бугуннинг гапи

ЭРКАКНИНГ ХОТИНДАН ОМАДИ КЕЛСИН

Дунёда ҳамма нарса жуфт-жуфт яратилган: ой ва қуёш, кеча ва кундуз, ер ва осмон, эркак ва аёл ва ҳоказо. Ўз табиатига кўра, уларнинг ҳар бири иккинчисига турли жиҳатдан эҳтиёжли қилиб қўйилган. Шу жумладан, аёл ва эркак ҳам ҳар жиҳатдан бир-бирига эҳтиёжлидир. Инсон ёлғизликда ҳаловат ва саодат топмайди. Албатта, инсоннинг бахти, жамиятдаги мавқеи ва ҳаётда ўз ўрнини топиши бевосита оиласи билан боғлиқдир.

Эркакнинг жуфти -имтиҳонидир

Давримизнинг таниқли ижодкорларидан бири Турсуной Содиқова суҳбатларининг бирида: "Оила мустаҳкамлиги, саодати ва фарзандларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб шаклланишида масъулият кўпроқ аёлга тушади" деган эдилар. Бу фикр нечоғли тўғри экани ҳаётда кўп бор ўз исботини топмоқда.

Дарҳақиқат, аёлга кўп нарса боғлиқ. Оқила аёл оилани гуллаб- яшнатадиган, фарзандларнинг бахту камоли учун тиришадиган, эрини эл-юрт олдида иззат-қадрини кўтарадиган севимли рафиқа бўлади. Дарвоқе, анча йиллар олдин элга ибратли, зиёли бир хонадонга меҳмон бўлгандим. Суҳбат мобайнида оила бошлиғи "Ҳаётда нимаики топган бўлсам, қандай ютуқ ва муваффақиятларга эришган бўлсам, уларнинг ҳаммаси аёлимнинг оқилалиги туфайлидир" дея аёлининг гўзал сифатларини мамнуният билан эътироф этгандилар. Албатта, отахоннинг эътирофларини мақтов ўрнида кўрмадим. Зотан, 45 йиллик оилавий ҳаёт тажрибасига эга, фарзандлари чиройли тарбия кўрган, айни пайтда хайрли ишларга камарбаста бўлиб, элнинг дуосини олаётган пиру бадавлат отахон умр йўлдошининг хизматларини ёшларга ибрат қилишга ҳақли эдилар. Психологлар ҳам эркакнинг омади ва жамиятдаги мавқеига хотинининг таъсири беқиёс эканини таъкидлайдилар.

"Йигит кишининг қандайлигини танлаган қайлиғидан билса бўлади"

Эркак бўлажак умр йўлдошини танлашга жиддий эътибор бериши, уйланишни шунчаки "қарс-бадабанг" тўй ёки жуфтлик муносабати эмас, залворли масъулият деб билиши керак. Башарти, йигит турмуш ўртоқ танлашда хатоликка йўл қўйса, бутун умри давомида бу янглиш қадамининг товонини тўлашга мажбур бўлади. Бу янглишиш фарзандларининг ҳаётига ҳам салбий таъсирини кўрсатади. Дейлик, йигит умр йўлдошликка танлаган қизининг феъл-атворидаги қаноатсизлик, худбинлик, молпарастликни камчилик сирасига қўшмай, уйланиб олди. Турмуши давомида етишмовчилик ваъжидан бўладиган уруш-жанжаллару "Сизга тегиб нима кўрдим?!" деган иддаолардан кўз очолмай қолиши тайин. Бора-бора бу жанжаллар одатий тусга киради. Турмушдан ҳаловат ва саодат арийди. Ҳаловатсиз уйдан эса болалар ҳам безиб қолади. Феълида ношукрлик анқиб турган хотин отани болаларга ношуд, нотавон кўрсатади. Оилада ота ва болалар ўртасида рақибона кайфият уйғонади. Уйда ота ўрни, ота мавқеи пастлаб кетади. Бу ҳолат фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши ҳеч истисносиз ҳақ гап. Шунинг учун ҳам оила масъулиятини ҳис қилган, келажакда ақлли, бахтли ва доно фарзандларга ота бўлишни истаган йигит бу борада ишни хушфеъл, оқила ва онаси фаросатли, эрни ҳурмат қиладиган, яхши рафиқа, яхши келин, яхши она бўла оладиган қизни жуфтликка танлашдан бошлайди. Йигитнинг кимлигини танлаган қайлиғига қараб билса бўлади...

Хулоса

Ислом дини уйланишдан олдин умр йўлдошини танлашга алоҳида эътибор беришга чақиради. Чунки бу билан оила пойдевори мустаҳкам бўлади. Келин танлашга жиддий эътибор билан оила қурилганда софлик, бахт-саодат ва хотиржамлик эшиги очилади. Умр йўлдошини танлашда унинг сифатлари ичида аҳли солиҳлик, одоб-ахлоққа биринчи ўринда эътибор берилиши керак. Зотан, никоҳ ва оила қуриш - умр савдоси. Одоб-ахлоқ, аҳли солиҳлик ҳам умр ўтиши билан сайқалланиб, зиёда бўлиб бораверади. Жуфтига доимо йўлдош ва доимий яхшилик келтирувчи бу сифатларга эга бўлган умр йўлдошни танлаш оила қуришдаги энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бошқа сифатлар эса вақтинчалик ва кибру ҳаво ҳамда ғурурга сабаб бўлиши мумкин сифатлардир.

Эркаклар бошига кўпгина балолар номаъқул аёллар сабабидан келишини тарих тажрибаси яққол кўрсатади. Бунга мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Шунинг учун ҳам турмуш ўртоғи танлашда жуда эҳтиёт бўлиш керак.

Умида АДИЗОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди