Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2016

Мушоҳада

БЕФАРҚ ОДАМ

Севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимов ўзининг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" китобида шундай деб ёзади: "Инсон шу қадар буюкки, унинг фазилатларини ўлчаш дунёдаги энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига эмаклаб чиқиш заҳмати билан тенг. Инсон шу қадар тубанки, унинг иллатларини ўлчаш дунёдаги энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисидан эмаклаб тушиш билан тенг".

Яқинда ўқишга кетаётиб бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. 5-6 ёшли бир бола велоcипеддан йиқилиб тушди. Ёмон тушди шекилли ўрнидан туролмай инграб ётибди. Йўлнинг чеккасида турган ўсмир йигит болага қараб "Эҳ, сўтак" дея хандон отиб кулди. Уни турғазиб, ҳол-аҳвол сўраш йигитнинг хаёлига ҳам келмади. Аксинча, чўнтагидан қўл телефонини олиб, оғриқдан йиғлаётган болани видеога ола бошлади. Болакайни турғазиб, уст-бошини қоқдим. Хайриятки, бола оғир шикастланмабди.

Бефарқ йигитга, туравермай ёрдам берсангиз бўлмайдими, кўриб турибсиз, ёш бола, десам, у: "Биров билан мени нима ишим бор? Керак бўлса ўзи туриб олсин" деди. Унинг гапига янаям ғазабландим. "Нега уни видеога оляпсиз, инсоф борми сизда?" десам , "Интернетга жойлайман, зўр кадр бўлади" деган сўзидан ҳайратда қолдим. Шу йигит ҳам одамман деб юрганига афсусландим. Бундай калтабин, тарбия кўрмаган йигитлар лар ўз манфаати йўлида ҳар қандай разилликдан қайтишмайди.

Бундай инсонларни ким деб аташни ҳам билмайсан киши. "Ҳаётда энг хавфли одам бефарқ одамдир" деб шундайларга айтишса керак-да. Ўзганинг ташвишидан қувонадиган инсонлардан нимани кутиш мумкин?

Кимдир бировга ёмонликни раво кўрса, ўзига ҳам албатта, қайтади. Чунки бу дунё қайтар дунё. Шундай экан, доимо эътиборли, инсоф-диёнатли бўлишимиз керак. Ёмонликларимиз ўзимизга билинмаслиги мумкин. Улар бир куни ўзимизга қайтишини унутмайлик.

Ибодат ҲАЙИТБОЕВА,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди