Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2016

ФАРЗАНДЛАР НАФАҚАСИ - ҲАМ ФАРЗ, ҲАМ ҚАРЗДИР

Бутун борлиқни яратгувчи Аллоҳ таоло барча мавжудотлар қатори инсониятни ҳам жуфт ҳолида, яъни эркак ва аёл қилиб яратди. Ва бу икки шахс зиммасига қатор вазифаларни тайин қилди.

Эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларни, яъни аҳли аёли, фарзандлари ва бошқа яқинларини ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймасликдир. Дарҳақиқат, ҳар бир отанинг зиммасига ахли аёли, фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлаш фарз қилинган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "У (она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир" (Бақара сураси, 233-оят). Ушбу ояти каримадан маълум бўладики, эр киши Аллох насиб этган аҳли аёли ва фарзандларининг барча моддий ва маънавий эҳтиёжларини ўз вақтида ва тўла-тўкис адо этиб, зиммасидаги оталик вазифасини бажариши лозимдир.

Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда баъзи бир эркаклар бу борада ўз вазифаларини, зиммасидаги масъулиятни унутиб қўймоқдалар. Ҳатто, баъзи бир эркаклар ориятсизлик билан ўз жуфти ҳалолларини аёллар учун қийинчилик туғдирадиган йўллар ёки оғир меҳнат билан пул топиб келиш учун кўча-кўйга чиқариб қўяётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Ёки шириндан шакар фарзандларини хору зор қилиб, ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўйяётган, ўзлари эса маишат қилиб юрган кимсалар ҳам орамизда йўқ эмас.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларда "Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади" деб марҳамат қилганлар. Биз хизмат вазифамиз тақазоси билан одамлар орасида юзага келаётган турли муоммоларга гувоҳ бўламиз. Жумладан, ёш келин-куёвларни никоҳлаш жараёнида ота-оналарининг турмуши бузилиб, ўзга ота қўлида тарбия топган баъзи бир йигит-қизлар ўз отасининг эмас, балки меҳр бериб, катта қилган ҳукмий оталарининг исми остида никоҳланишларини айтадилар. Чунки ана шу йигит-қизларнинг айримлари ҳақиқий оталарини ҳатто танимайдилар ҳам. Ана шундай "оталар" билсинларки, уларнинг фарзанди бу дунёда унинг номи билан никоҳланади, у дунёда ҳам унинг номи билан чақирилади. Демак, ота-она фарзандларини ўзлари тарбиялаб, камолга етказиши, фарзандлари никоҳини ўз номи билан ўқилишини таъминлаши мақсадга мувофиқ бўлади.

Умуман, эр киши жуфти ҳалолининг ҳақларини адо этиши, фарзандига чиройли исм қўйиши, едириб-ичириши, чиройли тарбия бериши лозим. Шундагина у Яратганнинг марҳаматига мушарраф бўлади. Аллоҳ таоло барча оталарни аёли ва фарзандларининг ҳақларини адо этадиган бандалари қаторида бўлишлигини насиб этсин.

Абдуҳалим ҲАМРАҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ат-Термизий" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди