Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2016

Ҳикматлар

ҚАЙТАР ДУНЁ

Бир йигит ўз отасини ҳақорат қилиб урганини кўрган одамлар нафратланиб, у адабсиз ўғилга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Йигитнинг отаси одамларни тўхтатиб:

- Биродарлар, ўғлимга ҳужум қилманг, бу ишда ўғлим эмас, ўзим айбдорман. Йигитлик вақтимда кунлардан бир кун худди мана шу ерда отамни ҳақорат қилиб урган эдим. Отамга қилган адабсизлигим жазосини энди кўриб турибман, отамга қандай муомала қилган бўлсам, бугун ўшандай муомала ўз ўғлимдан қайтди. Нимани эксанг, шуни ўрасан, деб жуда тўғри айтганлар. Мен ота-онамни ҳурмат қилмадим, дилларини оғритдим, у муборак зотлар мендан норози бўлиб кетдилар, энди ўғлим айбдор эмас, биродарлар, айб ўзимда, - деб ўксиниб-ўксиниб йиғлади.

Йигит отасининг сўзларидан таъсирланиб, дод-фарёд қилиб кўз ёшларини тўкди. Дарҳол отасини қучоқлаб, ўпиб, ундан узр сўради. Ота эмасми, у ҳам ўғлининг гуноҳини кечирди, унинг кўз ёшларини артиб, қучоғига олиб эркалади. Бу воқеанинг гувоҳи бўлган халқ ҳам таъсирланиб кўзларига ёш олдилар.

АЛЛОҲ ҚОШИДА ҚЎШНИЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ...

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилиб, бундай дедилар: "Аллоҳ наздида дўст-ҳамроҳларнинг энг яхшиси ўз дўст-ҳамроҳига энг яхши муносабатда бўлганидир. Аллоҳ ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига энг яхши муносабатда бўлган кишидир".

Аллоҳ таоло ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси деган мақомга сазовор бўлишни истаган одам қўшнисига яхши муносабатда бўлсин, иншооллоҳ, ўша кишига юксак мартаба насиб этади. Охиратимизни обод қилишлигимиз учун Аллоҳ таоло кўплаб амал, восита ва имкониятлар эшигини очиб қўйган. Афсуски, билмаймиз ёхуд билсак ҳам уларга амал қилмаслигимиз сабаб ана шу имкониятлардан фойдалана олмаймиз. Азизлар! Қўшниларимизга ҳамиша яхши муносабатда бўлайлик, қўлимиздан келганча яхшилик қилайлик. Шоядки, шу амалимиз туфайли охиратда Яратганнинг ҳимоясида бўлиб, дўзах азобидан нажот топсак. Аллоҳ барчаларимизни нажот топгувчи бандалар қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

С. ТУРСУНОВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди