Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2016

Яхшилик қилиш фазилати

Савоб олай десангиз...

Маълумки, динимизда яхши амалларни савобли ишлар деб юритилади. Ҳар бир қилинган ёмон ишни гунохининг катта-кичиги бўлган каби, хайри ишларни ҳам савобли, кўпроқ савобли ва ҳаттоки жуда катта савоб иш деб талқин қилинади. Ислом ҳидоятида тарбия кўрган, унинг соф ва пок булоқларидан бахра олиб улғайган мусулмон киши ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга саъй-харакат қилади. Чунки у ҳақиқат, яхшилик, фазилат каби одоб-ахлоқ асосида тарбия олган. Пайғамбаримиз (с.а.в): "Қуёш балқиган хар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислох этишинг эхсондир. Бир кишининиг уловига минишида ёрдам беришинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг эҳсондир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг эҳсондир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарига сен учун эҳсон бор, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам сенга эҳсондир",дедилар (Муттфақун алайх). Ўтмиш ҳукмдорлардан бири салтанатга муносиб вазир танлаш мақсадида олиму фозилларни тўплаб, бир саволга тўғри жавоб берган кишини бу вазифага тайинлашини билдирибди. Вазирлик илинжида юрганларнинг жисму тани қулоққа айланди. Савол эса бундай эди: "Осмонда, ерда ва ер остида нима кўп?" Барча олиму донишмандлар ўз жавобларини айтишди, хукмдор эса пешонасини кафтига босганча жим ўтираверди. Йиғин поёнига етай деб қолганида бир четда ўтирган ва кўпчиликнинг эътиборини жалб қилмайдиган ғариб бир киши оҳиста ўрнидан турди. "Шоҳим, рухсат берсангиз, мен ҳам фикримни айтсам...",деди у. Сўзлашга изн бўлгач, шундай жавоб берди: "Осмон жисмларидан бўлган Қуёш ерга нур таратади, Ой кечани ёритади, булут эса ерни яшнатади. Бунинг эвазига улар хеч нарса талаб қилмайди. Эвазига ҳақ олинмай қилинган яхшилик савоб саналади. Шу боис осмонда савоб кўп. Ер юзида яшовчи барча жонзотлар эса орзу билан яшайди, шунинг учун ерда орзу кўп. Орзусига етолмай кетадиганлар армонда кетадилар. Ер остида армон кўп". Ҳукмдор жавобдан мамнун бўлиб, уни вазир этиб тайинлабди. Ушбу ривоятдан хулоса шуки, савоб осмонда кўп бўлар экан, деб уни (осмондан) қидириб юрмайлик. Бунинг имкони ҳам йўқ. Агар атрофимизга яхшироқ назар ташласак, ён-атрофларимизда, оёғларимиз остида савоб ишлар қалашиб ётибди. Кимгадир бойлик, кимгадир соғлик бера олмасмиз. Бироқ зор-интизор бўлиб ётган якка ёлғиз бир муштипарни йўқлаб қўйиш ёки бўлмаса дард азобларидан тинка-мадори қуриб, киприкларга илиниб турган кўзёш томчисидекомонатгина турган бир бемордан ҳол-ахвол сўраш, бошига мусибат тушиб, мусибатлар олдида эсанкираб қолган биродаримизга тасалли бериш, мана шу синов дунёда Аллоҳ молу-дунёни кам бериб, Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлиб, шукр қилиб ўғил уйлашлик ёки қиз узатишлик ёхуд иморат солишликда қийналиб турган мўмин биродарларимизга ёрдам беришлигимиз барча-барчаси катта савоб эмасми?. Бундай хайрли ва савобли амалларни, ишларни фақат нафсини тия олган, олижаноб кишиларгина қилиши мумкин. Аллоҳим, барчаларимизни меҳр-мурувват нури ила равшан этсин!

Шаробиддин Мусабоев,

Андижон шаҳар "Абу Ҳурайра" жомеъ масжиди имоми


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди