Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 14.01.2016

"ВАТАНПАРВАР" фаолиятидан

ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан, юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марҳамат туман ўқув спорт-техника клубида ҳам ҳарбий Ватанпарварлик ойлигини юқори савияда ўтказиш борасида қатор тадбирлар ўтказилди.

Клубимизда ҳайдовчи мутахассислари тайёрлаш бўйича курслар, шунингдек, ўқ отиш, биатлон, картинг спорт техника тўгараклари ташкил этилган. Айни кунда ана шу курс ва тўгаракларда 250 нафарга яқин киши таҳсил олмоқда. Ўтказилаётган машғулотлар, айниқса, ёшлар учун чиниқиш ва тобланиш мактаби вазифасини ўтамоқда.

Клубимизда "Миллий армиямиз - ғуруримиз", "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч", "Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди" мавзуларида ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари курс ва тўгарак аъзолари бўлган ёшларимизда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишни, миллий армиямизга ҳурмат ҳамда она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамламоқда.

Байрам олдидан спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ўтказилган мусобақалар айниқса, жуда қизиқарли тарзда ўтди. Мусобақаларда барча ходимларимиз фаол иштирок этиб, ўз маҳоратларини намо-йиш этдилар.

Клубимиз фаолиятининг самарали бўлишида Мансурбек Абдураҳимов, Равшанбек Юсуфжонов, Зафарбек Розиқов, Баҳодир Мамажонов, Бектош Алланазаров сингари тажрибали ўқитувчи, амалий бошқарув усталари ҳамда спорт услубчиларининг меҳнатларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Ватан ҳимояси - муқаддас бурч. Сўзимни мухтасар қилиб, ана шу муқаддас бурчни сидқидилдан адо этаётган барча юртдошларимизни, ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этаман. Хонадонларига тинчлик, сарҳадларимиз даҳлсизлигини сақлаш, юрт равнақи йўлида олиб бораётган ишларида омадлар тилайман.

Муҳаббатхон

АБДУРАИМОВА,

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марҳамат туман ўқув спорт-техника клуби бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди