Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 14.01.2016

Ифтихор

УЧ АСКАРНИНГ ОНАСИМАН

Биз Ватанни жаннатга, унинг тупроғини зарга қиёслаймиз. Кимки Ватанини севса, унинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳар қандай қийинчиликка тайёр туради.

Бундай мард инсон юртни асраб-авайлаш учун ҳатто жонини ҳам фидо қилади. Ана шундай юртга фидойи фарзандлар тарбиялашда, албатта, оналарнинг ўрни ва роли беқиёсдир.

Шу ўринда менинг ҳам уч ўғлим Ватан ҳимоячиси бўлганлигидан чексиз фахрланаман. Улар мен орзу қилгандек ўғлонлар бўлиб вояга етганликларидан, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётганликларидан жуда қувонаман. Тўнғич ўғлим Нодирбек 2012 йилдан буён Навоий шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда хизмат қилмоқда. Ҳозирда у катта лейтенант сифатида хизмат бурчини давом эттирмоқда.

Ўртанчи ўғлим Олмосбек эса 2012 йили Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмда Ватан олдидаги йигитлик бурчини аъло даражада ўтаб қайтди ва ўша йили олий ўқув юртига имтиёз асосида қабул қилинди. Айни пайтда Андижон давлат университетида таҳсил олмоқда. Келажакда Олмосбекнинг малакали мутахассис, комил инсон бўлиб вояга етишида ҳарбий хизмат даврида олган билим ва тажрибаси, чиниққанлиги катта ёрдам беришига ишонаман.

Кенжа ўғлим Озодбек ҳам акалари изидан бориб, ҳарбий бўлишга аҳд қилди. Ҳозирда у Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмда ўз аскарлик бурчини намунали адо этмоқда. Келгусида у ҳам хизмат вазифасини ўтаб бўлгач, олий ўқув юртига кириб, ўқишни давом эттириш ниятида.

Севимли фарзандларим ҳарбий хизматчи сифатида, қолаверса, халқимизнинг муносиб ўғлонлари қаторида мустақил Ўзбекистонимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлигини сақлаш йўлида хизмат қилаётганликларидан кўнглим тоғдай кўтарилади. Мард, жасур, Ватан ҳимоячиси бўладиган фарзандларни тарбиялаш - ҳар бир она учун улкан бахт. Илоҳим, ана шундай бахт барча оналаримизга насиб этсин.

Нигорахон ЙЎЛДОШЕВА,

Шаҳрихон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди