Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 14.01.2016

АСКАРЛАР ҲУЗУРИДА

Андижон давлат университети ректорати ташаббуси билан Ватан ҳимоячилари кунига бағишланиб вилоятимиздаги қатор ҳарбий қисмларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизонда бўлиб ўтган тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Тадбирда сўз олган гарнизон бошлиғининг ўринбосари, подполковник Йўлдошбой Холиқов, университет ректори Акромжон Юлдашев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Абдулҳай Собиров, физика-математика факультети декани Мадаминжон Маҳкамовлар байрам билан барчани муборакбод этиб, муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси билан мустақил Ўзбекистон Қуролли кучларининг салоҳияти, Ватанимиз мудофаа қудрати тобора юксалиб бораётганлиги, ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, ҳарбийларнинг мардлиги хусусида гапирдилар.

Тадбирда университет талабалари томонидан бадиий дастур намойиш этилиб, Ватан мадҳи, юрт ҳимоячилари жасурлигини тараннум этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Хажвий саҳна кўринишлари барчага кўтаринки кайфият ҳадя этди.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди