Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 14.01.2016

Намунали таълим масканлари

БЎЛАЖАК ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН МАСКАН

Мамлакатимизда ёшларни ҳарбий соҳага тайёрлаш, мазкур йўналишдаги мактаб, лицей ва билим юртларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларда таълим сифатини ва самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоятимизда самарали фаолият юритаётган Асака туманидаги Ниёзботир қишлоғида жойлашган Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 25- ҳарбий касб ва спортга йўналтирилган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ана шундай ўқув муассасаларидан биридир.

Айни кунда 380 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мазкур мактаб-интернатда ўқувчи ёшларни ҳарбий соҳадаги билим, кўникма ва маҳоратларини ошириш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ўқув даргоҳида ўқувчиларни билимли, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват, шу билан бирга, ҳарбий ватанпарварлик, истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ишлари, умуман, таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартлари талаблари асосида ташкил этилган. Мактаб-интернатда 14 та фан кабинети, 1 та компьютер хонаси, ахборот-кутубхона маркази ўқувчилар ихтиёрида. Синф хоналар фанларга оид электрон ва турли хил кўргазмалар билан жиҳозланган. Таълим сифатини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар, қолаверса, ўқитиш жараёнининг янги педагогик технологиялар, илғор ва ноанъанавий усуллар асосида олиб борилиши самарали натижалар бермоқда.

- Ўтган йиллар давомида муассамизни 2 минг нафардан зиёд ўқувчилар тамомлади, - дейди мактаб-интернат директори Расулжон Зокиров. - Битирувчиларимизнинг аксарияти таълимнинг кейинги босқичларида турли ҳарбий билим юртларида таҳсил олишади. Бунда уларнинг мактабимизда олган билим ва малакалари, шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, мактабни тамомлаган ёшларнинг кўпчилиги бугун мамлакатимиз Қуролли кучлари қисмларида Ватанимиз сарҳадларини, мустақиллигимизни ҳимоя қилишдек шарафли вазифани сидқидилдан адо этиб келмоқда.

- Мактабимизда ўқиш, ҳарбий билимларни эгаллашимиз учун барча шароитлар яратилган, - дейди 3- взвод 2- гуруҳ ўқувчиси Бекзодбек Одилов. - Бундан ташқари, ётоқхонамизда ҳам барча қулайликлар мавжуд. Бу бизнинг чиниқишимизга, ҳарбий кўникмаларни пухта эгаллашимизга ёрдам бермоқда.

Ўқувчиларнинг дарсдан, ҳарбий машғулотлардан сўнг бўш пайтларини мазмунли ўтказиш учун мактабда турли фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Ўқувчиларга тўрт маҳал иссиқ овқат берилади, барча қулайликларга эга ётоқхона уларнинг ихтиёрида.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили мактаб-интернатда бир қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан, ошхона кенгайтирилди, спорт зали, 270 ўринли янги ўқув биноси барпо этилди ва зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу билим даргоҳида таҳсил олаётган ёшлар келажакда юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган, она Ватанимизнинг ҳақиқий ҳимоячилари, мард ва фидойи инсонлари бўлиб камол топишларига асло шубҳа йўқ.

Нигора ЮНУСОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди