Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 14.01.2016

Қутлов

ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИ

Мардлик ва жасорат тушунчалари ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, юртимиз равнақидан ғурурланиш, ҳарбий хизматга ҳурмат, ватанпарварлик каби юксак туйғуларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ўзбекистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилаётган ўғлонларимиз эса мардлик ва жасорат тимсоли сифатида гавдаланади. Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган.

Юрт шаъни, ор-номусни ўзларига либос деб билган мард ўғлонларимизни, Ватан ҳимоясида собит турган ҳарбий хизматчиларни байрам билан қутлаш озод ва обод юртимизнинг мен каби ёшлари учун юксак шарафдир. Чунки, улар осойишта яшашимиз, ўқиб, билим олишимиз учун имкон бераётган тинчлигимиз посбонларидир. Улар бор экан кўнгилларимиз хотиржам.

Ватанга содиқ посбон,

Марду майдон ўғлонлар.

Юрти учун кўкси қалқон

Жони фидо аскарлар.

Тан берди жумла жаҳон,

Қўллар аждодлар руҳи.

Тоғни қилади талқон

Ўзбекнинг мард аскари.

Бугун Ватан ҳимоячилари шаънига ҳар қанча таҳсину мақтовлар айтсак ярашади. Байрамингиз муборак бўлсин, мард ва жасур ўғлонлар! Қалбингиздаги жамийки ниятларингиз ижобат бўлсин.

Зулхумор АКБАРОВА,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди