Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 04.02.2016

Кексалар фахримиз

СИНОВЛАРДА ТОБЛАНГАН МОМО

Балиқчи туманининг Марказ маҳалласида бир онахон яшайди. Уни каттаю кичик ҳурмат билан Кароматхон ая деб атайди. Камтар, камсуқум онахон кўпчиликнинг қалбидан чуқур ўрин олган. У ўзининг кўп йиллик ҳалол меҳнати, ҳайрли ишлари билан туман қишлоқ хўжалигининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган инсонлардан биридир.

1928 йилда зиёлилар оиласида таваллуд топган Кароматхон Қосимованинг ҳаёт йўли ғоят оғир кечди. Ўша давр қийинчиликлари унинг болалик деб аталмиш бахтига чанг солди. Отаси, туманнинг кўзга кўринган зиёлиларидан бири Мирзааҳмад Султонов собиқ компартия тазйиқларига учраб, қатағон қилинганида Кароматхон 9 ёшда эди. Қаҳри қаттиқ йиллар ёш қизчани бир зумда катта одамга анйлантириб қўйди. У онасининг кўнглини кўтариб, унинг дардларига шерик бўлишга интиларди. Мактабни тугатмаёқ онаси Тиллахон ая билан далага отланди. Катталар билан елкама-елка туриб кетмон чопди, кузда белига этак боғлаб пахта терди.

Юртга келган тўй - Иккинчи жаҳон уруши бошланганда, эндигина 13 ёшга тўлган Кароматхон меҳнатга кўмилди. Фашизм устидан тезроқ ғалаба қозониш, очарчиликлардан яқинлари омон қолиши учун ҳам тиним билмай ишлади. Уруш тугади. Бироқ Кароматхонни олдинда яна бир оғир синов кутиб турарди. У кўнгил қўйган, қирғин-барот жанглардан ногирон бўлиб қайтган (бир оёғи ва бир қўлидан оғир яраланган) маҳалладош йигит Сайдали Қосимов билан ўз тақдирини боғлади.Таъна тошлари кўксини жароҳатласа-да, юрт тинчлиги учун курашган ҳалол инсонга ўз ҳаётини бахш этди. Машаққатлар, қийинчиликларни сабр-матонат билан енгди. Турмуш ўртоғи билан 6 қиз, 2 ўғилни рисоладек тарбиялаб, камолга етказишди. Ўқитиб, уйли-жойли қилишди. Онахоннинг 1 ўғил ва икки қизи ўқитувчи, 4 нафар қизи эса тарбиячилик касбини эгаллаб, ёш авлодни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб камол топтиришга муносиб ҳисса қўшдилар.

- Бугунги дориломон кунларга етказганига шукроналар айтаман, - дейди онахон кўзларида ёш билан. - Юртимиздаги тинчлик, тўкин-сочинлик, ободончиликни кўриб дилим яйрайди. Биз - кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эъзоздан беҳад қувонаман. Мана шундай бахтли ҳаётни яратиб бераётган Юртбошимизга мингдан-минг раҳмат.

Кароматхон аянинг файзли хонадони фарзандлари, қўни-қўшнилари, қариндош-уруғлари, маҳалладошлари билан доимо гавжум. Уларнинг ардоғи, меҳри онахоннинг кучига куч қўшади. Айниқса, 31 набира ва 41 чевараси жам бўлганда, жуда яйраб кетади. Уларга ўтмишдаги қийинчиликлар, миллий қадрият ва анъаналаримиз, ҳалол меҳнат қилиш инсонни юксак мартабаларга етказиши ҳақида хотираларини сўзлаб беради. Юртимиз тинчлиги, фарзандлари, набиралари камолини тилаб, дуолар қилади.

Ҳаётлари ибрат мактаби бўлган Кароматхон она сингари дуогўй, пиру бадавлат онахонларимиз ҳаётимиз кўрки, хонадонларимиз файзидир. Бахтимизга улар доимо омон бўлсинлар.

Барно ҲАЙДАРОВА.

Суратда: Кароматхон момо Қосимова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди