Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 11.02.2016

ОЙЛИК ҚИЗИҚАРЛИ ЎТМОҚДА

Бугун ёш авлодга сифатли таьлим бериш ўқув-тарбия жараёнининг асосини ташкил қилади. Ўқувчиларни мантиқий фикрлашга, тафаккурини юксалтиришга асос бўладиган фан - бу математика фани ҳисобланади.

Бобоколонимиз Қори Ниёзийнинг: "Математика фанлар ичида шох, унинг сирларидан бўлингиз огоҳ" деган ҳикматли сўзи бежиз айтилмаган. Айниқса, бугунги кунга келиб, бу иборанинг мазмун-моҳияти янада кенг маъно касб этмоқда. Айни кунда математикасиз ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди.

Маълумки, февраль ойи умумтаълим мактабларида математика фан ойлиги деб белгиланган. Ана шу муносабат билан мактабимизда математика фани ўқитувчилари С. Қосимова, Ш. Саттиқулова, С.Исақова, К. Азимовалар ташаббуси билан фани ойлигига бағишланган турли тадбирлар, кўргазмалар ўтказилди. Ўқув залларига ўқувчилар учун қизиқарли ва уларни мантиқий фикрлашга чорловчи турли бошқотирмалар, крассвордлар, дидактик ўйинларга асосланган стендлар қўйилди .

Қизиқарли ва юқори савияда ўтказилган тадбирларда математика фанига асос солган алломалар, рақамлар, сонли ифодалар ва ўрмон ҳайвонлари образлари асосидаги кўргазмали чиқишлар, дарслар, қизиқарли масала ва мисолларнинг ечимлари ҳар бир ўқувчида катта қизиқиш уйғотди.

Ойлик муносабати билан дарслардан кейинги математика фани тўгарак машғулотлари ҳам ўзига хос тарзда ташкил этилмоқда. Байрамона ўтаётган машғулотларига ота-оналар ташриф буюриб, фарзандларининг олган билимлари билан яқиндан танишмоқдалар.

Тадбирларда мутахассислар математика фанини ўқитиш сифатини, ўқувчиларнинг фанга қизиқишларини янада ошириш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар, ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Мактабда, қолаверса, вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида фан ойлигига бағишланган бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Комилахон АЗИМОВА,

Хўжаобод туманидаги 5- ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси, "Халқ таълими аълочиси".


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди