Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 11.02.2016

Иқтидорли ёшларимиз

АСКАРЛАР ТЕСТ СИНОВИНИ ТОПШИРДИ

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ҳарбий қисм қўмондонлигининг олий ўқув юртларига имтиёзли асосида ўқишга кириш имконини берадиган тавсияномаси учун давлат тест синовларини топширди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш тизими яратилган. Ҳусусан, муддатли ҳарбий хизмат даврида намунали хулқи, жанговар тайёргарлиги ва юксак интеллектуал салоҳияти билан сафдошларига ибрат бўлган йигитлар олий ўқув юртларига ўқишга киришда имтиёз берувчи тавсияномаларга эга бўлмоқда.

Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар барча мутахассислик ва йўналишлар бўйича юртимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга киришда тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар. Бунинг учун аскарлар тест синовлари натижаларига кўра энг кўп баллни тўплаши керак.

Бизнинг ҳарбий қисмимизда ҳам тест синови топшириш тадбири бўлиб ўтди. Муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаб бўлгач, олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш истагини билдирган аскарлар тест синовлари асосида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича саволларга жавоб берди.

- Ҳарбий қисмимизда тест синовлари юқори савияда бўлиб ўтди, - дейди қисм командири ўринбосари, подполковник Алишер Даурбоев. - Тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тегишли текширувдан ўтказилгач, ҳарбий қисм қўмондонлигига юборилади. Шу маълумотлар асосида юқори балл тўплаган билимли, зукко аскарлар ҳарбий хизматчиларни резервга бўшатиш жараёнида тавсияномаларга эга бўлади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ҳарбий қисмда аскарларнинг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлаш, маънавий бойлигини ошириш, ҳарбий интизомни чуқур ўзлаштириши ва билимини бойитиши учун барча шароит яратилган. Ўқув-тактик машғулотларни ўтказиш хоналари замонавий компьютер ва бошқа кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган. Шинам ва озода ошхона, алоҳида хоналардан иборат замонавий ётоқхона, спорт зали ва спорт майдончалари, кутубхона аскарлар ихтиёрида. Турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказиш анъанага айланган.

Санобархон СУЛАЙМОНОВА,

ҳарбий қисм кутубхоначиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди