Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 11.02.2016

Орамиздаги аёллар

ШАРАФЛИ КАСБ ФИДОЙИСИ

Ўқитувчилик - шарафли касб. Унинг машаққатлари шогирднинг камоли, ютуқларини кўрганда унутилиб кетади. Аслида ҳаётда машаққатсиз ишнинг ўзи бўлмайди.

Айниқса, муаллимлик нафақат, машаққатли, балки масъулиятли касб ҳамдир. Чин маънодаги устоз бутун қалб қўрини шогирдларига, ёш авлод таълим-тарбиясига бахшида этади. Ана шундай улкан, фидойи қалб эгаси бўлиш эса барчага ҳам насиб этавермайди.

Узоқ йиллардан буён ўқитувчилик касбида фидойилик билан меҳнат қилаётган Орзихон Мирзажоновани шаҳрихонликларнинг кўпчилиги яхши танийди. Муаллима 1981 йилда Андижон давлат педагогика институтини тамомлагандан буён ўз касби машаққатларига, заҳматларига елка тутиб ишлаб келмоқда. Дастлаб, фаолиятини Шаҳрихон туманидаги 44- умумтаълим мактабида бошлаган муаллима устоз ҳамкасбларидан касб сирларини ўрганди. Уларнинг кўмаги ва маслаҳатлари билан яхши мутахассис бўлди, жамоа ва ўқувчилар ўртасида ҳурмат топди. Кейинроқ ўз фаолиятини Шаҳрихон педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежида давом эттирди. Ўтган йиллар давомида ушбу билим масканида ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган Орзихон опа ўз касбининг ҳақиқий фидойисига айланди.

Устоз ўз йўналиши, яъни кимё-биология фанини ўқитиш борасида катта тажрибага эга. Изланувчан, янгиликка интилувчан, ўз ишининг етук мутахассиси сифатида нафақат, туманда, балки вилоят миқёсида ҳам педагоглар ўртасида ҳурмат-эътибор қозонган.

Орзихон Мирзажонова кимё ва биология фанини ўқитиш жараёнида ноанъанавий усуллар, илғор ва замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланади. Шу боис ҳам ўқувчилар опанинг дарсларига ошиқадилар, фанни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қиладилар.

- Эртанги кун - ёшларимиз қўлида. Шунинг учун ҳам уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишларида биз ўқитувчиларнинг зиммасида катта масъулият бор. Бу масъулият ҳар бир ўқитувчи зиммасига улкан вазифаларни қўяди. Мен касбим билан фахрланаман. Айниқса, ўқувчиларим камолини кўрганда, улар мени "устоз" дея йўқлаб келганларида, ишдаги заҳматлар унутилиб кетади. Инсонга бундан ортиқ бахт бўлмаса керак, - дейди биз билан суҳбатда Орзихон Мирзажонова.

Орзихон опа кўплар ҳавас қиладиган оила соҳибаси сифатида ҳам ҳурмат қозонган. Турмуш ўртоғи, фарзандлари, набиралари унинг ишонган тоғлари, суянчларидир.

Ҳам ишда, ҳам оилада катта тажрибага эга, кўплар ҳавас қиладиган ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтаётган бундай оқила аёлларимизнинг борлигидан қувонамиз.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди