Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 25.02.2016

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида "Фуқаролик жамияти институтлари ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Андижон вилояти мисолида" мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш босқичида кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш масаласи устивор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Мазкур жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўрни ва роли ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам ана шу бўғиннинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилоят ҳудудий бўлимининг ўтган йилги фаолияти сарҳисобига бағишланиб ўтказилган мазкур тадбирда маҳаллий давлат бошқарув идоралари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси, сиёсий партиялар, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати сингари қатор жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида, хусусан, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси томонидан амалга оширилган кенг кўламли ишлар хусусида гапирдилар, мазкур йўналишда вилоятда олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил этилди.

- Кейинги йилларда вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида фуқаролик жамияти институтларининг иштироки кенгайиб бормоқда, - дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи Усмонжон Аҳмедов. - Буни биргина нодавлат нотижорат ташкилотлари мисолида кўриш мумкин. Мустақилликнинг дастлабки йилларда вилоятда бор-йўғи 10 га яқин ННТ иш олиб борган бўлса, бугунги кунда 653 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг самарали фаолият юритишлари учун институтимиз мутахассислари томонидан зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Дарҳақиқат, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан аҳолига тиббий-психологик ва маънавий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш каби кўплаб йўналишларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

2011-2015 йилларда вилоятдаги 173 ННТ ўзларининг 233 та долзарб йўналишлардаги ижтимоий лойиҳалари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грантлар танловида иштирок этган. Улардан 64 лойиҳа ғолиб деб топилиб, 823 миллион 400 минг сўм миқдорида грант маблағлари ажратилган.

Грант маблағлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ўз навбатида аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ногиронларнинг ижтимоий реабилитацияси сингари қатор йўналишлардаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

- Амалга оширган лойиҳамиз доирасида кўплаб хотин-қизлар турли касб ва ҳунарларга ўқитилди, - дейди "Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Холидахон Мирзараҳимова. - Марказимиз қошида ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олиб, ҳунар ўрганган аёлларнинг аксарияти мустақил равишда тикувчилик, тўқувчилик фаолияти билан шуғулланиб, ўз оилаларига даромад келтирмоқда.

Тадбирда "Андижон вилоятидаги фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари", "Фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксалиши, фуқаролар фаоллигининг ўсиши - мамлакатимиз ривожланиши, демократик янгиланиши ва модернизацияланишининг муҳим омили" сингари қатор мавзуларда маърузалар ўқилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, қолаверса, вилоятдаги ўзини-ўзи бошқариш органлари, ННТлар, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат тузилмалари мустақиллигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг қонунчиликда белгиланган мавжуд имтиёз ва перференциялардан фойдаланишлари, давлат бошқарув идоралари билан ижтимоий шерикчилигини кучайтириш зарурлиги хусусида таклиф, тавсия, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда мазкур йўналишдаги ишларни юқори даражага кўтаришга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётган қатор ташкилотлар, сиёсий партияларнинг бир гуруҳ вакиллари вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мукофотларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш. Турсунов топширди.

Қизғин, очиқ мулоқот тарзида ўтган конференция якунида мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди