Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 25.02.2016

2016 ЙИЛ - СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА ЙИЛИ

"ЭРТА НИКОҲЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ- МУСТАҲКАМ ОИЛА ПОЙДЕВОРИ"

Марҳамат қурилиш ва индустрия касб-ҳунар коллежида "Эрта никоҳларнинг олдини олиш - мустаҳкам оила пойдевори" мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Юртимизда қизларнинг - бўлғуси оналарнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг лицей ва коллежларда пухта билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бундай имкониятлардан юртимиз ёшлари оқилона фойдаланмоқдалар. Айни кунда вилоятимиздаги 129 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 133672 нафар ўқувчилар таълим олаётган бўлса, уларнинг 65534 нафарини қизлар ташкил этади. Афсуски, таълим муассасаларимизда оз бўлса-да эрта турмуш билан боғлиқ ҳолатларнинг борлиги бу борада ишларимизни янада кучайтиришни тақазо этади.

Марҳамат туман ҳокимлиги, вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси, туман хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, вилоятдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, педагоглар, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этиб, мавзу доирасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Семинарда сўз олган туман хокими Х.Султонов, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова, туман прокурори М. Аҳмаджонов, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А. Мамиров, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Сотволдиевалар ёш авлодни соғлом ва юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари, бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, бу каби иллатнинг олдини олишда педагог ҳамда ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, ҳуқуқ тартибот идоралари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари, умуман, кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

- Айрим ота-оналарнинг қизларини эртароқ турмушга бериб, эсон-омон қутилиб олсам, деган нотўғри фикр билан яшаётганликларидан кўз юмиб бўлмайди, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова. - Қизларимизнинг соғлиги, камолоти учун салбий таъсир кўрсатувчи ана шундай фикрларга қарши курашиш, ёшларимизнинг, энг аввало, ўқиб билим олишлари, келгуси ҳаётларида асқотадиган касб-ҳунар соҳибаси бўлишларига зарур барча шароитларни яратиб бериши кенг жамоатчилик олдида турган айни кундаги муҳим вазифалардан биридир. Ёшларни билимли, маданиятли, меҳнатсевар, ташаббускор, изланувчан ва соғлом тарбиялаш орқалигина бўлажак оналаримизни ҳар жиҳатдан ҳаётга тайёрлай оламиз.

Семинар иштирокчилари мавзу доирасида Марҳамат қурилиш ва индустрия касб-ҳунар коллежида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар, "Ораста қизлар" тўгараги аъзолари томонидан эрта турмушнинг салбий оқибатлари акс эттирилган саҳна кўринишлари ижро этилди. Шунингдек, коллежнинг ўқувчи қизлари томонидан тайёрланган оталарга мурожаат ўқиб эшиттирилди.

Семинарда мазкур йўналишда 2016 - Соғлом она ва бола йилида амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар белиланди, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанадаги маърузасида билдирган "...Мен бу ҳақда такрор ва такрор гапиришни ўзимнинг бурчим деб биламан. Қиз болани коллежни битирмасдан, ҳунар эгалламасидан туриб, кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, буни мен узоқни кўрмаслик, калтабинлик деб ҳисоблайман. Қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топади, жамиятимизнинг фаол аъзосига айланади, эртага у қурадиган оила ҳам мустаҳкам бўлади. Бу менинг энг катта орзуим ва тилагимдир, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан", деган фикрлари барчамизни бу борада жиддий ва масъулият билан иш олиб боришга ундайди.

Якунда азиз қизларимизнинг бахти, камолини кўриш ҳар бир ота-онанинг орзуси эканлиги, уларнинг келажакда мустаҳкам оиланинг гўзал бекаси, соғлом бўлиши ота-онанинг қувончи, қолаверса, жамиятимиз равнақи, миллатимиз келажаги учун муҳимлиги, бу борада барчамиз бир ёқадан бош чиқариб иш олиб боришимиз зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Майрамхон РЎЗИЕВА,

Марҳамат қурилиш ва

индустрия касб-ҳунар

коллежи бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.

Суратда: тадбирдан лавҳа.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди