Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 03.03.2016

Дил туғёни

БУ ЁРУҒ ОЛАМДА ВАТАН БИТТАДИР...

Аёл - буюк зот, яратганнинг мўъжизасидир. Унда ибо-ҳаё, гўзаллик, фидойилик, матонат ва жасорат мужассам. Ҳаётдаги барча гўзалликлар аёлга бўлган муҳаббат туфайли юзага келган, дейишади.

Аёлларга хос ўлмас назокат эркакларга ҳамиша қанот бағишлаб келганлиги рост. Аёл фидойиликни тушунибгина қолмай, ўзини фидо қилишни ҳам билади. Очиғини айтганда, аёлсиз ҳаёт тонги ҳамда оқшоми заиф, кундузи эса ғамгин бўлиши ҳақиқат.

"Аёлни улуғламоқ оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқ, демакдир!" Муҳтарам Юртбошимизнинг ушбу сўзлари қизларимизга, аёлларимизга, оналаримизга юксак эҳтиром эътирофидир.

Дарҳақиқат, аёл дунё бешигини тебратган, олам ва одам деган буюк тушунчаларни ўзида мужассамлаштирган сеҳрли бир қудрат. Аёл жамики инсон учун волида. У вафо, муҳаббат, садоқат, жасорат, бардош тимсолидир.

Аёлнинг умри, босиб ўтган ҳаёт йўли ибратдир. Халқимизнинг ўлмас тарихига айланган Тўмарис, Нодирабегим, Зебунисо, Увайсий, Зулфия сингари аллома аёлларимиз ўзларининг жасорати, садоқати, ибратли ҳаёт йўллари билан бизларга ибрат намунасидир.

Айни пайтда ҳам жамиятимизда ана шу улуғ, буюк оналаримизнинг издошлари эл-юрт равнақи йўлида самарали меҳнат қилаётганликлари дилларни хушнуд этади. Ҳар жабҳада аёлнинг - хотин-қизларнинг ўрни сезилиб турибди, юртимиздаги файз-барака, юксалишда уларнинг ҳиссалари катта. Оилада тутган ўринлари беқиёс. Дунёда муқаддас деган номга энг муносиб зот ҳам аёлдир.

Мунис аёлларимизнинг байрами баҳорнинг илк кунларида, табиатнинг уйғониши билан ҳамоҳангликда бўлишида ҳам ўзгача маъно бор, албатта.

Дилбар аёлларимизнинг кулгудан ёришган юзларини баҳор кўркига менгзайсиз. Лабларидаги табассум баҳорий елларга, насимга ташбеҳ. Шўх-шодонликлари эса тошқин сой ва дарёларга қиёс. Уларнинг ўзи бир баҳор. Демоқчиманки, баҳор деганда аёлни кўрамиз. Аёл деганда баҳорни ҳис қиламиз. Бу икки тимсол бир-бирини тўлдириб туради.

Гўзаллигу нафосатга, латофату садоқатга аёл қалби маконидир. Ватанни мўътабар зот - Онага қиёс этганлар. Мўътабар, муқаддас сўзига Она деган зотни қўшиб айтсангиз, у янада жарангдор эшитилади...

Шоир ҳақ:

Бу ёруғ оламда

Ватан биттадир,

Биттадир дунёда

Она деган ном.

Барча опа-сингилларимизни халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий муборакбод этамиз. Маъсума чеҳраларидаги гўзаллик, бахт учқунлари барча қалбларга нур улашсин!

Зулҳумор АКБАРОВА,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди