Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 03.03.2016

Шоҳиста НАЗИРОВА, Андижон шаҳридаги "Уз Донг Янг Ко" қўшма корхонаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.

Юртимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масаласи мамлакатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан ҳисобланади. Бу борада бизнинг муассасамизда ҳам кенг-кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, корхонамизда 170 нафар хотин-қизлар учун барча қулайликлар яратилган. Уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун дам олиш, ошхона ва ювиниш хоналари хизматда.

Ёш қизларимизни оилага тайёрлаш, уларга ҳаётда керак бўладиган зарур ҳунарларни ўргатиш мақсадида корхонамиз қошида ташкил этилган "Моҳир қўллар", пазандалик, бадиий ҳаваскорлик тўгараклар самарали фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, байрам ва тадбирларда ишчи-ходимларимиз доимий равишда рағбатлантириб борилади.

Мен корхонамиздаги қиз-аёлларнинг шижоат, касбига фидойилик билан ишлаётганликларини кўриб севинаман. Бу албатта, уларнинг оилалари, фарзандлари тинчлиги ва касбига меҳри баланд-лиги нишонасидир. Қолаверса, корхонамизда ишлаётган мустақил Ўзбекистонимиз автомобиллари учун ички салон жиҳозларини ишлаб чиқариш жараёнида фаол қатнашаётган опа-сингилларимиз қалбида фахр-ифтихор туйғулари мужассам.

Аёл ҳалол меҳнати, оиласи тинчлиги ва фарзандлар камоли билан бахтга эришади. Мен юртимиздаги ҳар бир аёл ана шундай бахтга эришишини истар эдим. Шахсан ўзим ҳам оилам хотиржамлиги, фарзандларим камоли, набираларим қувончи ҳамда севимли касбимдан, ҳаётимдан беҳад мамнунликни ҳис этаман.

Қутлуғ байрам арафасида опа-сингилларимизга доимо гўзал ва оқила, оилада, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишларини тилаб қоламан.

Муҳайё ЮСУПОВА - Избоскан туманидаги 4- умумтаълим мактаби ўқитувчиси, бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.

Ўқитувчи, аввало, ёш авлодни билимдон, комил инсон қилиб тарбиялашга масъул шахс, қолаверса, маънавият тарғиботчисидир. Ўқувчининг ҳар жиҳатдан баркамол бўлишида устознинг ўрни беқиёс. Шуни ҳис қилиб ишлаган, касбига фидойилик билан ёндашган, ўқувчиларни фарзандидек кўра олган ўқитувчининг меҳнатлари рағбат топишига фаолиятим давомида кўп бор амин бўлдим.

Аёлнинг бахти унинг оиласида, севган касбида яйраб-яшнаб фаолият юритишида. Шарафли ва айни дамда масъулиятли иш жараёнида янгиликларга интиламан, ўқув машғулотларида замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Мустақил юртимиз тараққиёти, ёруғ келажаги учун ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялаш орқали ўз ҳиссамни қўшаётганимдан бахтиёрман.

8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан барча аёлларимизни чин қалбимдан табриклайман. Саломатлик, омад, меҳр-оқибат, юрт ишига камарбас-талик уларни ҳеч қачон тарк этмасин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди