Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№13 дан: 25.03.2016

Мутахассис минбари

АҲОЛИНИНГ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК БИЛИМЛАРИ ЮКСАЛМОҚДА

2015 йил 15 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2015 йил 6 августда Сенат томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғ-рисида"ги қонуни 6 боб, 42 моддадан иборат бўлиб, аҳолининг санитария-эпидемиологик соҳасидаги муносабатларини тартибга солади.

Қонун аҳолининг санитария-эпидемиологик осо-йишталиги, давлат санитария назорати, фуқароларнинг яшаш муҳити, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар, санитария-эпидемиология хизмати, чекловчи (карантин) тадбирлар, юқумли ва паразитар касалликлар сингари асосий тушунчаларни ўз ичига олган.

Қонуннинг 14- моддасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг қандай тартиблар асосида иштирок этишлари ифода этилган. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолининг санитария соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади ҳамда санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиши белгиланган. Яъни тегишли ҳудуда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасидаги тадбирларни амалга ошириши, ҳовли ва уй атрофи ҳудудларидаги қурилишлар ҳамда ҳовли ва уй атрофи ҳудудларида эпидемологик барқарорликни сақлаш қоидаларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади. Тегишли ҳудудда яшовчиларнинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ихтиёрий асосда иштирок этишини ташкил этади. Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам қатнашиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда иштирок этувчи давлат идоралари ва бошқа органларга кўмаклашиши ва зарур ёрдам кўрсатиши белгиланган.

Фуқароларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонуннинг 17- моддасида ифода этилган. Фуқаролар қулай яшаш муҳити, давлат бошқарув ҳамда маҳаллий давлат органларидан, давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлардан санитария-эпедимологик вазият ва фуқароларнинг яшаш муҳити ҳолати тўғрисида, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар маҳсулотларининг, шунингдек, бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлиги ҳамда сифати тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга.

Қонуннинг 26- моддасида хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан етказиб берилаётган сувнинг сифати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шу билан бирга, давлат стандартларига мувофиқлигини таъминлашлари шартлиги белгиланган. Ушбу моддада марказлаштирилган тартибда хўжалик ва ичимлик суви етказиб бериладиган сув қувурлари ҳамда уларнинг манбалари учун махсус тартибли санитария муҳофаза зоналари белгиланиб, улар маҳаллий давлат органлари томонидан тасдиқланиши қайд этилган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қонун аҳолининг соғлом турмуш кечириши, соғлигини муҳофаза қилиш, умуман, санитария-эпедимиологик вазият барқарорлигини таъминлашда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Света УСМАНОВА,

Булоқбоши тумани ФҲДЁ бўлими

мудираси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди