Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2016

Фаол аёлларимиз

ИЗЛАНУВЧАН МУАЛЛИМА

Устозлик - машаққатли касб. Бироқ унинг машаққатлари шогирдлар камолида, ўқувчиларнинг ўқитувчи томон меҳр ила талпинганларида буткул унутилиб кетади. Шундай устозлар борки, улар ана шу машаққатларни бахт деб биладилар, шогирдларини фарзандларидек эъзозлайдилар.

Болалигидан ўқитувчилик касбига меҳр қўйган Бахтихон Шодмонова ўрта мактабни тамомлаб, олий ўқув юртида филолог мутахассислиги бўйича таҳсил олди.

Олийгоҳни имтиёзли тугаллаган Бахтихон меҳнат фаолиятини Қўрғонтепа туманидаги 43- умумтаълим мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси вазифасида бошлади. Ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги, ташаббускорлиги билан ҳамкасбларининг ҳурматини, ўқувчиларининг меҳрини қозонди.

Қиз бола палахмон тоши, дейдилар. Бахтихон жалақудуқлик уста ҳунарманд Шерзодбек билан ҳаётини боғлади. Шундан сўнг ишини Жалақудуқ туманидаги 25- умумтаълим мактабида давом эттирди. Янги ўқитувчи тез орада жамоасининг эътиборини қозонди. Бунда устози Муяссархон Юнусованинг алоҳида меҳнатлари бор. Ёш мутахассис улардан ўқувчилар қалбига йўл топишни, дарсларни ўзига хос тарзда ўтишни, ўзига нисбатан ҳамиша талабчан бўлишни ўрганди. Мактабда ўтказиладиган турли байрамлар, тадбирларнинг сценарийларини ёзиб, уларни ўтказишда фаоллик кўрсатадиган ёш муаллиманинг дарсларини энди ўқувчилари ҳам интиқиб кутадиган бўлдилар. Ҳар бир дарсга алоҳида ёндашадиган, янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланадиган Бахтихон ўз ўрнида жуда талабчан. Ўзи қандай катта тайёргарлик билан мавзуни етказиб берса, ўқувчилардан ҳам шундай эътиборни, қунт ва билимни талаб қилади. Бунинг натижасини биргина ўқувчисининг ютуқлари мисолида кўриш мумкин.

- Устозимнинг талабчанлиги, ҳар бир дарсни ўзгача меҳр билан ўтиши мени уларга ўхшашга интилишга, адабиёт фанига қизиқишимга сабаб бўлди, - дейди ўқувчиси Дилноза Маллабоева. - Уларнинг берган билимлари туфайли бугун қатор ютуқларга эришяпман. Масалан, ўтган 2015 йили "Конституция - бахтимиз қомуси" иншолар танловининг туман босқичида фахрли 2- ўринни эгаллаган бўлсам, жорий йилда эса туманимизда ўтказилган "Гиёҳвандлик - аср вабоси" иншолар танловида 1- ўрин соҳибаси бўлдим. Бу ютуқларим замирида шубҳасиз, устозимнинг меҳнатлари мужассам.

Дарҳақиқат, ўз касбининг фидойиси, жонкуярига айланган, самарали фаолияти учун кўплаб фахрий ёрлиқларига сазовор бўлган Бахтихон Шодмоновага ҳавас қилса арзийди. Унинг "Матн яратишнинг замонавий технологиялари" мавзусидаги инновацион лойиҳаси аллақачон тумандаги она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари орасида оммалашган.

Касбининг етук билимдони, оилада сариштали келин, рисоладаги умр йўлдош, бир ўғилнинг меҳрибон онаси бўлиши билан бирга, у Ўзбекистон халқ демократик партияси туман кенгашининг фаол аъзоларидан бири сифатида юрт равнақи йўлида самарали фаолият олиб бормоқда. Орамизда Бахтихон Шодмоновадек фидойи аёлларимиз бор экан, ҳаётимиз чароғон, фарзандларимиз баркамол, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам бўлишига, асло, шубҳа йўқ.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди