Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2016

Амир темур таваллудининг 680 йиллиги олдидан

АМИР ТЕМУР ЖАСОРАТИ АВЛОДЛАР УЧУН ИБРАТДИР

Юртимиз тарихида Амир Темур шахси, темурийлар сулоласи алоҳида ўрин тутади. Ўзига хос давлатчилик бошқарувига асосланган улкан салтанат барпо этган бу буюк сиймо номи билан боғлиқ тарихни янада чуқур ўрганиш улуғ бобомиз ҳақидаги билимларимизни бойитиш билан бирга, тарихимизнинг бой ва ўзига хос қирралари хусусида кенг маълумотларга эга бўламиз. Зеро, Соҳибқироннинг турли соҳалардаги фаолияти шу қадар улкан тарихий аҳамиятга эгаки, мана, бир неча асрдан бери дунё олимлари томонидан Амир Темур ва темурийлар даври турли фанлар нуқтаи назаридан ўрганилмоқда.

Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси Амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган. Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди.

Амир Темур сиёсат майдонига кириб келган пайтда, Мовароуннаҳр мўғуллар истибдоди остида бўлиб, Чингизхон ва Ботухон босиб ўтган шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланган, сув иншоотлари бузиб ташланган ёки ишга яроқсиз ҳолга келган, Чингизхон Мовароуннаҳрни ўзининг иккинчи ўғли Чиғатойхонга инъом қилган эди. Соҳибқирон Амир Темурнинг XIV аср иккинчи ярмида тарих саҳнасига чиқиши Марказий Осиё халқлари тақдирида том маънода улкан ўзгаришлар ясади. Бир ярим аср босқинчилар истибдодида қолган халқлар Амир Темур азму шижоати туфайли озодликка мушарраф бўлди. Соҳибқироннинг олиб борган сиёсати адолат мезонларига таянган. У ҳамиша ўз халқининг манфаатларини ҳимоя қилган.

Мустабид шўро тузуми барҳам топиб, Ватанимиз мустақилликка эришгач, тарихимизга нисбатан холис ва адолатли муносабат қарор топди. Чунончи, Соҳибқирон бобомиз ҳаёти ва фаолияти ҳақиқат нуқтаи назаридан ёритила бошланди, номи шарафланди, асл қадр-қиммати қайта тикланди. Президентимизнинг ташаббуси билан 1993 йил пойтахтимиз марказида Амир Темурга муҳташам ҳайкал ўрнатилди. Республикамизнинг қадимий ва навқирон шаҳарларида ҳам ана шундай ҳайкаллар тикланди. Соҳибқирон бобомиз номи билан боғлиқ обидалар таъмирланди. Мустақиллик шарофати билан бугунги авлод Амир Темурни ўзининг буюк аждоди, атоқли давлат арбоби ва машҳур саркарда, деб билади ва у юртдошларимиз шуурида миллат фахри сифатида гавдаланади.

1996 йили апрель ойида Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида дунё миқёсида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги нишонланиб, "Темурийлар Ренессанси" мавзуида халқаро илмий анжуман ўтказилди. Унда иштирок этган олимлар Амир Темурнинг уч ғарбий улусда мўғул истибдодига барҳам бергани ва бу улуслардаги кичик мулкларни ягона бир улкан давлатга бирлаштиргани натижасида Европада Ренессанс - бизда Уйғониш деб аталган юксак илмий, маданий юксалиш даври бошланганини якдиллик билан тан олдилар. Соҳибқирон бобомиз Марказий Осиёда илмий ва адабий фаолият ривожи учун қулай шароит яратганлиги туфайли кўплаб олимлар хотиржам яшаб, баркамол ижод қилдилар. Амир Темур ҳаётлиги давридаёқ салтанат пойтахти Самарқандга кўплаб олимлар тўпланди. Соҳибқирондаги турли фанларга, маданият ва меъморчиликка бўлган юксак иштиёқ унинг авлодларида ҳам сақланди. Бу борада энг юксак поғонада турган авлоди - тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг фарзанди Мирзо Улуғбекдир. У ўзининг астрономия ва математика соҳасида эришган юксак ютуқлари билан темурийлар давлатига катта шуҳрат келтирди. Фaлaкиёт илмининг нaзaрий вa aмaлий мaсaлaлaри тўлa қaмрaб oлингaн Улуғбeкнинг "Зиж"и ўртa aсрлaрдaёқ Oсиё вa Еврoпa мaмлaкaтлaридa кeнг тaрқaлгaн. Асар лoтин, фрaнцуз, инглиз тиллaригa тaржимa қилингaн. "Зижи Улуғбeк", "Зижи жaдиди Кўрaгoний" нoмлaри билaн шуҳрaт қoзoнгaн бу aсaрдa 1018 юлдузнинг ўрни вa ҳoлaти aниқлaб бeрилгaн.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Соҳибқирон бобомиз асос солган буюк давлатчилик асослари, ўша даврдаги илм-фан ривожи, жаҳон тамаддунида муҳим ўрин тутади. Бугун дунё сари юзланаётган мустақил диёримизда амалга оширилаётган улкан янгиланишлар ҳам, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг сўнмас қудрати ва заковатидан далолат беради, десак муболаға бўлмайди.

Гулчеҳра

МУЛЛАЖОНОВА,

Андижон педагогика коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди