Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2016

АЁЛЛАР СУВ СПОРТИ ФЕСТИВАЛИ

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИГА АЙЛАНИБ КЕТДИ

Андижон олимпия захиралари коллежида "Биз буюк юртнинг баркамол фарзандларимиз!" шиори остида "Аёллар сув спорти" фестивали бўлиб ўтди.

"Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, спортнинг сузиш тури билан шуғулланаётган аёллар, спортчи қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, спортнинг ушбу тури оммавийлигини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур фестивалда сув спортининг сузиш, синхрон сузиш, баландликдан сакраш турлари бўйича спортчилар, параолимпиячилар, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар сузиш спорт мактаби тарбияланувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фестиваль очилишида сўз олганлар мамлакатимизда опа-сингилларимизнинг соғлом бўлишлари, хусусан, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, уларни жисмонан баркамол вояга етказиш учун яратиб берилаётган кенг имконият ва қулай шарт-шароитлар, ўтказилаётган аёллар сув спорти фестивалининг хотин-қизларни спортнинг ушбу турига жалб этишдаги ўрни ва роли хусусида гапирдилар.

- Бугун вилоятимизда хотин-қизларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун 4 минг 498 спорт иншоотлари ишлаб турибди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Уч юз эллик нафардан зиёд аёл мураббийлар фаолият олиб бормоқда. Умуман, бу борада олиб борилаётган самарали ишлар натижасида айни кунда вилоятда 20 минг нафардан зиёд аёллар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда, 110 минг нафарга яқин хотин-қиз оммавий спорт турларига жалб этилган. Бу ўз навбатида оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Кўрсатилаётган эътибор ва кенг имкониятлар самараси ўлароқ, биргина 2015 йилда андижонлик хотин-қизлар томонидан республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида 171 та олтин, 169 та кумуш, 141 та бронза медали қўлга киритилди. Вакилаларимизнинг икки нафари жаҳон чемпиони, ўн нафари Осиё чемпиони, 3 нафари Марказий Осиё чемпиони деган шарафга сазовор бўлди.

Коллежнинг ёпиқ сув хавзасида байрамона руҳда ўтган фестивалда спортнинг сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш турлари бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпионлари, Осиё, жаҳон чемпионатлари ҳамда қатор халқаро турнирлар совриндорлари Дилрабо Аҳмедова, Фарида Мўминжонова, Альмира Маматказина, Бегойим Бозорова, Зебунисо Алишерова, Ирода Садриддинова, Шохсанам Тошпўлатова, Муслима Одилова, Нодира Шамсуддинова, Рината Тухсинова сингари спортчилар кўргазмали чиқишлари билан ўзларининг маҳорат ва истеъдодларини намойиш этдилар.

Айниқса, синхрон сузиш билан шуғулланувчи кичик ёшдаги спортчи қизлар гуруҳи томонидан ижро этилган ўзига хос рақслар гўзаллиги, жозибаси билан барчада катта таассурот қолдирди.

- Юртимизда биз ёшларнинг спорт билан шуғулланишимиз учун барча шароитлар яратиб берилган, - дейди бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар совриндори Шоҳсанам Тошпўлатова. - Шу боис ҳам кўплаб ёш спортчилар нафақат, республика, балки халқаро спорт мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Фестиваль доирасида коллежда ёш спортчиларнинг табиий мева ва гиёҳлардан тайёрланган витаминларга бой шарбатлар билан таъминлаб туриш учун ташкил этилган 40 ўринли фитобарнинг очилиши ҳам бўлиб ўтди.

Якунда мутахассислар томонидан сув спорти турлари бўйича вилоятда йилнинг энг яхши спортчиси деб эътироф этилган ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган спортчилар фестиваль ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй, қўшиқ ва рақс тадбирга байрамона, ўзгача файз бағишлади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур фестиваль хотин-қизларни сув спорти турларига жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Нишонов иштирок этди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ,

Дилноза ТУРДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди